11 ноябрь – Касаба уюшмалари куни

Маринанинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасида асли исми Маҳбуба, деб ёзилган. Аммо ишхонасидаги турли миллат вакиллари ўзларига қулай қилиб уни Марина деб чақиришади.

У узоқ йиллардан буён Шимолий кон бошқармаси Учқудуқ Ахборот коммуникация технологиялари марказида ишлаб келмоқда. Унга юклатилган қўшимча яна бир вазифа бор. Марина Жулдашева 1-сонли Бирлашган касаба уюшма қўмитасининг марказдаги вакили. Тиниб-тинчимаслиги, жонкуярлиги ва ташаббускорлиги сабаб жамоадошлари уни касаба уюшмаси раиси этиб сайлашган. Чунки Марина ўз касбини ва инсонларни севади, доим кимгадир ёрдам беришга, кўмаклашишга, ҳеч бўлмаганда маслаҳатини беришга интилади. 

Олис Учқудуқда жойлашган “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖга қарашли Шимолий кон бошқармаси кўп миллатли ва кўп сонли жамоадир. Корхона ишчи-ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига қулай иш ҳамда дам олиш шароитлари яратиш, санаторий ва профилакторияларга, болалар соғломлаштириш оромгоҳларига йўлланмалар бериш, ходимлар учун спорт мусобақалари, концерт дастурлари, республикамизнинг тарихий жойлари ва шаҳарларига саёҳатлар уюштиришда касаба уюшмалари асосий ташкилотчидир. 

– Ҳозир Ахборот коммуникация технологиялар марказида 80 нафар ходим ва 18 нафар нафақадаги пенсионер бор, – дейди Марина. – Касаба уюшмалари уларнинг доимий соғлиги, турмуш шароитидан хабардор. Ишхонамдагилар билан ҳар кун кўришаман, пенсионерларимиз билан эса кун ора қўнғироқлашаман. Айримларининг болалари чет элда, шунинг учун ёлғиз яшайди. Улар бизнинг кўмагимизга муҳтож. Меҳрни ўзи бир пайтлар меҳр қўйиб ишлаган ишхонасидан кутади. Мени ўз қизларидай кўрганиданми, баъзида кўргани келсанг, менга у нарсани, бу нарсани олиб кел, деб илтимос қилишади. Албатта, ҳар байрамда уларга касаба уюшмаси ажратган маҳсулотлар, совғалар билан бирга илтимос қилган буюмларини ҳам олиб бораман. 

Корхонада ходимларга берилаётган турли имтиёз ва қулайликлар касаба уюшмаси ва иш берувчи ўртасида имзоланадиган жамоа шартномаси орқали тартибга солинади. Иш берувчида корхонадаги касаба уюшмаси ташкилоти орқали ходимларнинг муаммоларини аниқлаб, уларни биргаликда бартараф этиш имконияти кўпроқ. 1-сонли Бирлашган касаба уюшма қўмитаси ўз фаолияти давомида Шимолий кон бошқармаси ишчи-ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлашдан ташқари, Учқудуқ туманидаги “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”даги муҳтож, кам таъминланган оилаларга ҳам доимий кўмак бериб келмоқда. 

А.Бўриев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Учқудуқлик Марина