Бугун мамлакатимиз бўйлаб ўтказилаётган муҳим сиёсий жараён муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фуқаролар ўз конституциявий ҳуқуқларидан фойдаланган ҳолда фаол қатнашмоқда.

Навоий вилояти Учқудуқ туманида тузилган 23 сайлов участкасининг барчасида бугун эрталаб соат 8:00 да овоз бериш жараёнлари бошланди. Тумандаги 24 минг 652 нафар сайловчиларнинг 237 нафарини илк бор овоз бериш жараёнларида қатнашаётган ёшлар ташкил этади.  

– Овоз бериш Сайлов кодексида белгиланган талаблар асосида амалга оширилмоқда, – дейди Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Райҳон Қодирова. – Сайловлар мамлакатда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар, яқин ва олис истиқбол учун белгилаб олинадиган стратегик тараққиётнинг дастурий вазифаларини амалга оширишда катта аҳамият касб этади. Бу эса фуқаролик позициясини теран англаб етган фуқароларимизнинг эрта тонгдан овоз беришга шошаётганлиги, оилавий ташрифлар, ёшлар ва ёш оилаларнинг ҳам бирдек сайловларда иштирокида ўз аксини топмоқда.  

Бугун соат 13:00 ҳолатида тумандаги сайловчилардан 13 минг 696 нафари ўзлари муносиб деб билган номзодларига овоз берган.  

А.Бўриев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Учқудуқлик 237 нафар ёшлар илк бор овоз беради