“Учқудуқ” - туман ҳаёти кўзгуси
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бепоён Қизилқум бағридаги Учқудуқ Навоий вилояти марказидан 300 километр олисда жойлашган туман.
Бугун бу ҳудудда барча соҳада салмоқли натижалар қўлга киритилмоқда. Улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Албатта, бу ўзгариш ва янгиланишларни кенг жамоатчиликка етказишда оммавий ахборот воситаларининг, хусусан, туман газетасининг ҳиссаси беқиёс.
2004 йилдан “Учқудуқ” номи билан ўзбек, қозоқ ва рус тилларида чоп этиб келинаётган туман газетасининг учқудуқликлар маданий ҳаётида алоҳида ўрни бор. Ҳар ўн кунда 4 минг нусхада чоп этилаётган нашр ўз вақтида обуначилар қўлига етказилиши билан бир қаторда, муштарийларга www.uchquduq-gazeta.uz сайти орқали электрон тарзда ҳам ҳавола этилмоқда.
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Навоий вилояти бўлими раиси Отабек Аслонов мазкур газета таҳририятида бўлиб, жамоанинг иш фаолияти, ижодий жараёнлар билан яқиндан танишди. Очиқ руҳдаги суҳбат давомида матбуот ва сўз эркинлиги, касб этикаси талабларига риоя қилиш, барча соҳа рақамлашаётган айни замонда газетанинг ўрни ва нуфузини сақлаш қолиш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.
[gallery-26006]
Таҳририят ходимлари республика миқёсида ўтказилган “Йилнинг энг фаол журналисти”, “Мустаҳкам оила – жамият таянчи” ҳамда “ОАВ эълон қилинган энг яхши материал” каби танловларида фахрли ўринларни қўлга киритган.
Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА