ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти Учқўрғон тумани Соҳил маҳалласида очиқ майдон шаклида ўтказилган давра суҳбати аёллар фаоллигини ошириш, уларнинг ижтимоий ҳаётдаги ролини мустаҳкамлаш мақсадига қаратилди.

Бош вазир ўринбосари Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова тумандаги фаол аёллар, кўча бошлиқлари, маҳалла фаоллари билан очиқ мулоқотда бўлди. Суҳбат чоғида аёллар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларни касбга йўналтириш, оилавий барқарорликни таъминлаш бўйича фикр ва таклифлар тингланди.

[gallery-24471]

Шунингдек, тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида банк вакиллари иштирокида уй-жойга муҳтож аёллар учун субсидия ва имтиёзли кредитлар ажратиш ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди. Шунингдек, қатор хонадонларга ташриф буюрилиб, оила муҳитидаги ижобий тажрибалар ўрганилди.

Тадбир доирасида меҳнат ярмаркаси ҳам ташкил этилиб, ишсиз аёлларга иш ўринлари, касб-ҳунар ўрганиш имкониятлари бўйича таклифлар тақдим этилди.

Бу каби учрашувлар аёлларни янада фаолликка ундаш, уларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Учқўрғонлик фаол аёллар билан очиқ мулоқот