Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида Президент таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги ихтисослаштирилган мактаб ўз фаолиятини бошлади.

Давлат бюджетидан ажратилган 13,7 миллиард сўм маблағ эвазига янги барпо қилинган мактаб уч қаватли бинодан иборат бўлиб, 330 ўринга эга. Билимгоҳда ўқув хоналаридан ташқари ошхона, алоҳида лаборатория хоналари, спорт зали ва тадбирлар ўтказиладиган зал ҳам мавжуд. Улар керакли замонавий жиҳозлар ва техник воситалар билан таъминланган.

Янги ўқув йилининг бошланиши муносабати билан ўтказилган байрам тадбирида Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов, Президент таълим муассасалари агентлиги директори Ҳилола Умарова ва бошқалар мамлакатимизда 2026 йилгача амалга ошириладиган бешта йўналиш бўйича таълим соҳасига алоҳида эътибор қаратилганлигини таъкидлади.

– Вилоятда биринчилардан бўлиб ташкил этилган мактабимиз аниқ фанларга ихтисослаштирилиб, инглиз тили, математика, физика, информатика, Ўзбекистон тарихи фанлари чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилади, – дейди мактаб директори Дилфуза Мирзаева. – Жорий йилда муассасанинг 5-10 синфларига ҳужжат топширган 2 минг юздан зиёд талабгордан 312 нафари ўқишга қабул қилинди. Келаси ўқув йилидан бошлаб эса ҳар йили 5-синфга 48 нафар ўқувчи қабул қилинади. Мактаб кутубхонаси дарслик ва ўқув қўлланмалари, ўзбек ва жаҳон бадиий адабиёти намуналари билан таъминланган. Дарсликларнинг электрон шакллари ҳам ишлаб чиқилган.

Мактабга ўқитувчилар халқаро таълим талаблари асосида ташкил этилган махсус имтиҳонлар орқали танлаб олинди. Дарс жараёнлари халқаро экспертлар томонидан яратилган ўқув-услубий қўлланма асосида ташкил этилади.

[gallery-8676]

– Икки дарё оралиғидаги туманимизда замонавий мактабни кўриб, одамнинг дили яйрайди, – дейди меҳнат фахрийси Неъматжон Тожибоев. – Ўзим таълим соҳасида узоқ йиллар ишлаганман. Учқўрғондаги олис мактабларда дарс берганмиз. Икки фарзандим Англиядаги олий ўқув юртларида таҳсил олади. Қурилаётган замонавий мактабларда жаҳоннинг ривожланган мамлакатларидаги таълим масканларидан қолишмайдиган шарт-шароитлар яратилган.

Байрам тадбирида ихтисослашган мактаб ўқувчиларига бадиий адабиётлардан иборат китоблар тўплами туҳфа қилинди.

Наманган вилоятининг ҳар бир туманида 13 та мана шундай ихтисослашган мактаб ташкил этилиб, ушбу муассасалар учун жами 103 миллиард сўмлик бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

Оқилхон Дадабоев, Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Учқўрғонда янги ихтисослашган мактаб очилди