Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ташаббуси билан Устозлар миллий форуми ўтказилиб келинмоқда. Форум 4 босқичда бўлиб, республика, вилоят, туман-шаҳар ва мактаблар кесимида ўтказилади. Мазкур форумнинг вилоят босқичида 400 нафардан зиёд илғор, ташаббускор, етакчи ўқитувчи ва тарбиячилар иштирок этди.

Тошкент вилоят ҳокимлигида ўқув йилида муваффақиятга эришган педагоглар, таълим ташкилотлари жамоаларини тақдирлаш маросимида вилоят ҳокими Зойир Мирзаев сўзга чиқиб, тизимда амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар, эришилган натижаларни таҳлил қилди.  

Хусусан, 2023 йилда вилоятдаги 33 та таълим даражаси юқори бўлмаган “қизил” тоифадаги мактабларда амалга оширилган ишлар натижасида 28 та мактаблар “қизил” тоифадан чиқарилди. Аммо, 2023-2024 ўқув йилида 27 та мактабда таълим сифати самарадорлигини пасайиб кетиши натижасида “қизил” тоифадаги муассасалар сони 32 тани ташкил этди. Бундан ташқари, ҳудудда 126 нафар фан ўқитувчиларига эҳтиёж мавжуд бўлиб, шулардан, энг юқори кўрсаткичлар инглиз ва рус тили, физика, математика, кимё фани ҳисобига тўғри келади.  

Жорий ўқув йилида мактаб битирувчиларининг 12 минг 25 нафари (40 фоиз) олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган. Ушбу кўрсаткич таҳлил қилинганида, Тошкент вилоятидаги 13 та ихтисослаштирилган мактабларда ОТМга кириш кўрсаткичи бўйича Оҳангарон шаҳар ихтисослаштирилган мактабда 21 нафар битирувчидан 18 нафари ўқишга кириб энг юқори натижани қайд этган бўлса, Бўка тумани ихтисослаштирилган мактаби энг паст натижа кўрсатган.  

Ушбу натижалар оддий мактаблар кесимида таҳлил қилинганида Олмалиқ шаҳридаги 1-мактабнинг 181 нафар битирувчидан 111 нафари (61 фоиз) ўқишга киргани эътироф қилинди. Бироқ бошқа 42 та мактабда бирорта ҳам битирувчи давлат олийгоҳларига ўқишга кира олмаган. Бундай мактаблар Бўстонлиқ, Чиноз, Қуйи Чирчиқ, Янгийўл, Ўрта Чирчиқ, Бекобод, Оққўрғон, Қибрай, Зангиота туманларида ҳам мавжуд.    

Тадбирда 2024-2025-ўқув йилида амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларга ҳам тўхталиб ўтилди. Хусусан, тасдиқланган дастурлар доирасида 6,8 миллион дона тўплам тўлиқ янгиланган дарсликлар ва ўқув методик мажмуалари 1-4 синф ўқувчиларига етказилади. Бу йил қўшимча 38 та мактабда янги баҳолаш тизими жорий этилади ва бу йўналишдаги мактаблар сони 66 тага етказилади.  

Шу билан бирга, 45 та умумтаълим мактабларида қурилиш таъмирлаш ишлари якунланиб, фойдаланишга топширилиши орқали 14 минг 764 та янги ўқувчи ўринлари яратилиб, 2 сменадан кўп мактаблар сони 38 тадан 17 тага камайтирилади. Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 124 та мактаблар тўлиқ компьютер синфлари билан таъминланади.    

Шундан сўнг вилоятнинг фаол педагоглари турли номинациялар бўйича тақдирланди.  

А.Мусаев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Учинчи устозлар миллий форуми: ғалвир сувдан кўтарилди