Бухорода мазкур мавзуда ўтказилаётган Республика илмий-амалий анжумани давом этмоқда.

Конференция ўз ишини шўъбаларга бўлинган ҳолда давом эттирди. Унда зиёлилар “Юртимизда биринчи маърифий уйғониш даврида етишиб чиққан буюк алломалар, қомусий билим соҳиблари ва мутафаккирларнинг илмий-ижодий кашфиётлари, умумбашарият тараққиётига қўшган ҳиссаси”, “Иккинчи Шарқ уйғониш даври – “Темурийлар Ренессанси”да маънавий-маърифий сиёсат натижасида бунёд этилган улуғ салтанатнинг ўрни ва аҳамияти, илм-фан ва маданият равнақи йўлида яратилган имкониятлар”, “Мамлакатимизда демократик ўзгаришлар, жумладан, таълим ислоҳотлари орқали Ўзбекистонда янги уйғониш даври – Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш” борасида амалга оширилаётган ишларнинг мазмун-моҳияти мавзусида илмий мусоҳабалар олиб борди.

Ўзбекистонда тарихан қисқа даврда бутунлай янгича сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, илмий-маърифий ва маданий муҳит пайдо бўлди. Олиб борилаётган жадал ва кенг кўламли ислоҳотлар замирида янги давр – Учинчи Ренессанснинг мустаҳкам пойдеворини яратишдек эзгу мақсад ётгани ҳам ҳеч биримизга сир эмас.

Юртимиз қадим-қадимдан илм-маърифат маркази, цивилизациялар чорраҳаси бўлиб келган. Ушбу табаррук заминдан дунёга илму-урфон зиёсини таратган буюк алломалар, олиму мутафаккирлар етишиб чиққан. Улар илм-фаннинг кўплаб жабҳаларига асос солиб, жаҳон тамаддунининг шонли маёғи бўлиб келган. Жумладан, юртимиз ҳудудида IХ-ХII асрларда  илм машъали порлади. Бу даврда юртимиз ҳудудида Биринчи Ренессанс юзага келди ва у бутун дунё тан оладиган машҳур алломаларни етиштириб берди. Хусусан, Муҳаммад Хоразмий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Аҳмад Фарғоний, Маҳмуд Замахшарий сингари ўнлаб буюк алломаларимизнинг жаҳоншумул илмий, ижодий кашфиётлари умумбашарият тараққиёти ривожига беқиёс таъсир кўрсатди.  

Ислом маданиятининг олтин асри деб эътироф этилган бу даврда она заминимиздан етишиб чиққан Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотурудий, Бурҳонуддин Марғиноний, Абул Мўйи Насафий каби улуғ уламолар бутун мусулмон оламининг фахру ифтихори ҳисобланади. Соҳибқирон Амир Темур бобомиз асос солган салтанат юртимизда Иккинчи Уйғониш, яъни Иккинчи Ренессанс даврини бошлаб берди. Бу даврда Қозизода Румий, Мирзо Улуғбек, Ғиёсиддин Коший, Али Қушчи сингари беназир олимлар, Абдураҳмон Жомий, Лутфий, Саккокий, Ҳофиз Хоразмий, Алишер Навоий, Бобур Мирзо каби мумтоз шоир ва мутафаккирлар майдонга чиқди. Шарофиддин Али Яздий, Мирхонд, Хондамир каби тарихчилар, Маҳмуд Музаҳҳиб, Камолиддин Беҳзод сингари мусаввирлар, кўплаб ҳаттот ва созандалар, мусиқашунос ва меъморларнинг шуҳрати дунёга ёйилди. Донишманд халқимиз ҳар икки Ренессанс даврида жаҳоннинг энг илғор тараққий этган халқлари қаторида бўлгани барчамизга улкан ғурур ва ифтихор бағишлайди.

Истиқлолимизнинг илк даврида жамиятимизда ижтимоий тафаккурнинг юксалиш тенденцияси қарор топиши, унга хос ҳам миллий, ҳам умуминсоний қадриятларнинг мужассамлиги эътироф этилмоқда. Миллий руҳ ва умуминсоний қадриятлар уйғун бўлган ижтимоий тафаккур – мамлакатимиз барқарор ривожланишининг мезон ва мустаҳкам пойдеворига айланмоқда.

[gallery-11959]

Анжуман якунида олимлар, зиёлилар тадбир давомида билдирилган барча таклиф ва тавсияларни ўрганиб чиқди. Уларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш борасида фикр билдирди.

Зариф Комилов,

Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Учинчи Ренессанс – маърифатли жамият сари