Айни кунларда жойларда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссияларини шакллантириш қизғин давом этмоқда. Сайлов кодексининг 23-моддасига мувофиқ, участка сайлов комиссиялари аъзолигига номзодлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан таклиф этилиб, бу номзодлар халқ депутатлари туман, шаҳар кенгашларининг мажлисларида муҳокама қилинмоқда.

Халқ депутатлари Нишон тумани кенгашининг кеча 7 сентябрь куни бўлиб ўтган навбатдаги сессияси кун тартибидан ҳам айни шу масала ўрин олди. Унда участка сайлов комиссиялари муҳим сиёсий жараённинг, таъбир жоиз бўлса, энг асосий бўғини экани алоҳида қайд этилди. Сайловларнинг демократик тамойиллар асосида, очиқ-ошкора, шаффоф, ҳаққоний ва холис ўтишида мазкур комиссиялар аъзоларининг ўз ишига масъулият билан ёндашиши муҳим аҳамият касб этиши, шу боис улар сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш борасида иш тажрибасига эга бўлган, аҳоли ўртасида обрў-эътибор қозонган фуқаролар орасидан танлаб олинаётгани таъкидланди.

Сессияда 49 та участка сайлов комиссиясининг жами 639 кишидан иборат таркиби шакллантирилиб, тасдиқлаш учун 13-Қашқадарё округ сайлов комиссиясига юбориш ҳақида қарор қабул қилинди.  

Участка сайлов комиссиялари таркибида 21 ёшдан 31 ёшгача бўлган 91 нафар йигит-қизлар бор. 41 ёшгача бўлган навқирон авлод вакиллари эса 228 нафарни ташкил этади. Комиссия аъзоларининг 278 нафари хотин-қизлардан иборат. Таркибларни шакллантиришда номзодликка сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш борасида иш тажрибасига эга бўлган фуқароларни танлашга алоҳида эътибор қаратилган. 341 нафар номзод аввалги сайловларда комиссиялар таркибида бўлганлар орасидан танланган. Комиссия аъзолари орасида 4 нафар қозоқ, 5 нафар рус, 14 нафар тожик ва 4 нафар бошқа миллатлар вакилларининг борлиги миллатлараро тотувликнинг амалдаги ифодасидир.

Шу ўринда алоҳида қайд этиш лозимки, участка сайлов комиссияси қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатига кўра, участка бўйича сайловчиларнинг рўйхатини тузади; сайловчиларни мазкур рўйхат билан таништиради, рўйхатда йўл қўйилган хатолар ва ноаниқликлар тўғрисидаги аризаларни қабул қилади ҳамда кўриб чиқади ва рўйхатга тегишли ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги масалани ҳал этади; сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш ва овоз беришда иштирок этиш имкониятига эга бўлмаган сайловчилардан тўлдирилган сайлов бюллетенларини ёпиқ конвертларда қабул қилиб олади; аҳолини сайлов куни ва овоз бериш жойи тўғрисида хабардор этади; бинонинг яширин овоз бериш кабиналари ёки хоналари ва сайлов қутилари, шунингдек бошқа жиҳозлар билан тайёрлаб қўйилишини таъминлайди; сайлов куни участкада овоз беришни ташкил этади; овозларни санаб чиқади; сайловчиларнинг ва сайлов жараёни бошқа иштирокчиларининг мурожаатларини кўриб чиқади ҳамда улар юзасидан қарорлар қабул қилади.

Маълумотларга қараганда, 13-Қашқадарё сайлов округи ҳудудидаги барча шаҳар ва туманлар халқ депутатлари Кенгашлари сессияларида участка сайлов комиссиялари таркибини муҳокама қилиш 7-9 сентябрь кунларига режалаштирилган.  

Ўлмас Баротов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Участка сайлов комиссиялари таркиби депутатлар муҳокамасида