"Учар" ҳайдовчиларнинг "парвози" чекланди
Бухоро вилояти транспорт бошқармаси томонидан лицензияга эга бўлмай туриб, йўловчи ташиш фаолияти билан ноқонуний шуғулланиб келаётган, солиқлардан қочиб, йўналишсиз таксилар фаолиятини менсимаслик ҳолатларининг олдини олиш борасида муайян ишлар қилинмоқда.
Бухоро вилояти транспорт бошқармаси томонидан лицензияга эга бўлмай туриб, йўловчи ташиш фаолияти билан ноқонуний шуғулланиб келаётган, солиқлардан қочиб, йўналишсиз таксилар фаолиятини менсимаслик ҳолатларининг олдини олиш борасида муайян ишлар қилинмоқда.
Ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўтказилаётган тезкор тадбирлар ва қатор тарғибот ишлари натижасида Когон бош бекатида яна бир “учар” ҳайдовчининг амалдаги қонунларга риоя қилмаганлиги аниқланган. Жумладан, фуқаро Жума Рахимовга тегишли бўлган Нексия русумли, давлат рақами 80Р776АА бўлган автотранспорт воситаси тўхтатилганда вилоятга ташриф буюрган хорижий сайёҳларга ҳеч қандай ҳужжатсиз хизмат кўрсатилаётганлигига гувоҳ бўлинди.
Худди шундай тадбир Бухоро шаҳар Чор Бакр бош бекатида ҳам ўтказилганда қатор ҳуқуқбузарликлар аниқланган. Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида Қоракўл туман Кулончи қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Жонибек Пиримов ўзининг Спарк русумли, давлат рақами 80V618OA бўлган автомашинасида Қоракўл-Бухоро йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб, лицензия варақасиз йўловчи ташиганлиги фош этилган.
Йўловчи ташиш учун лицензия варақасига эга бўлмаган юқоридаги “учар” ҳайдовчилар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 1763-моддасига (йўловчи ташиш фаолияти билан тегишли рухсатнома олмасдан туриб шуғулланиш) асосан, маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашиналар вақтинча сақлаш майдончасига қўйилди.