Президент топшириқлари – амалда

Наманган вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шавкат Абдураззоқов Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори Мансурбек Оллоёров билан Косонсой туманидаги “Илк ривожланиш маркази”да бўлди.  

Мазкур марказ болаларни эрта ёшдан ривожлантириш хизматларидан фойдаланиб, мактабгача таълим муассасаларига қамраб олинмаган ва чекка қишлоқ жойларда яшовчи болалар учун таълимнинг муқобил шакли ҳисобланади. Айниқса, камбағал оила фарзандлари ҳамда турли нуқсонли болалар билан ишловчи ушбу марказ фаолиятидан ота-оналар бағоят мамнун.  

Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йилнинг 13 декабрь куни ижтимоий ҳимоя соҳасида амалга оширилган ишлар ва 2025 йилдаги устувор вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳар бир туманда Тойлоқ ва Косонсой тажрибаси ташкил қилиниши таъкидланган эди. Бундан уч йил аввал республика Жаҳон банкининг кўмагида Наманган вилоятининг Косонсой ва Самарқанд вилоятинг Тойлоқ туманларида “Илк ривожланиш маркази” ташкил этилган эди.  

Бундан кўзланган асосий мақсад олис ва тоғли ҳудудлар, хусусан, аҳоли нисбатан тарқоқ яшовчи манзиллардаги болаларни боғчаларга қамраб олиш ва сифатли таълим-тарбия жараёнини таъминлашга қаратилган. Тажриба синов лойиҳаси асосидаги “Илк ривожланиш маркази” ўз фаолиятини учта йўналиш бўйича олиб бормоқда. Улардан дастлабкиси уйга ташриф модели бўлиб, унда 20 нафардан педагог олис тоғ олди ҳудудларидаги оилаларнинг уйига бориб, машғулот ўтишади.  

Навбатдагиси ўйин гуруҳлари модели – бунда таълим жараёнлари марказнинг ўзида олиб борилади. Учинчи йўналишда эса инклюзив таълимга эҳтиёжи бўлган болажонлар билан ишланади. Ўрганиш давомида, марказ фаолияти бўйича тақдимот эшитилиб, уни янада ривожлантиришга оид таклифлар билдирилди.  

Мутасадди раҳбарлар марказда тарбияланаётган кичкинтойларнинг оналари билан суҳбатлашди, улар фарзандларидаги ижобий ўзгаришлар ва педагогик жамоанинг меҳнатларига юқори баҳо берди.  

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Уч йўналишдаги марказ