Сурхондарё вилояти Музработ туман маъмурий судида фарзандининг моддий таъминотидан бўйин товлаб келаётган уч отага суд ҳукми ўқилди.

– Улар оталик мажбуриятини унутиб, анча вақтдан буён алимент тўлашдан бўйин товлаб келгани сабабли йирик миқдордаги қарздорликни юзага келтирган, – дейди Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси катта инспектори Қ.Турсунов. – Жумладан, Гулобод маҳалласида яшовчи Шобани Оралов (исм-шарифлар ўзгартирилди) бир фарзанди учун 5 миллион 640 минг сўм, Дарбанд маҳалласида яшайдиган Фарҳод Нозимов 4 миллион 352 минг сўм ҳамда Файзиобод маҳалласида яшовчи Баҳодир Дониёров икки фарзандига 36 миллион 445 минг сўм алимент пулини тўламай келган.

Мажбурий ижро бюросининг Музработ туман бўлими алимент қарздорлигини тўламаган оталарга нисбатан тегишли чора кўришни сўраб, туман маъмурий судига мурожаат этди. Тўпланган ҳужжатлар ўрганиб чиқилиб, вояга етмаган фарзандининг моддий таъминотидан бўйин товлаган бу шахсларнинг ҳар бирига Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддасига асосан 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси белгиланди.

Амалдаги қонунларимизга кўра, уларнинг бу жазони ўтаб чиқиши алимент қарздорлигини тўлашдан озод этмайди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Уч отага суд ҳукми ўқилди