Қадим ҳудуди Франциянинг умумий майдонидан катта. Унда бепоён саҳролар, кўм-кўк водий ва қорли тоғлар бор.

Аммо биз бугун эрамиздан аввалги тўртинчи асрда бунёд этилган, гуркираб яшнаган, нафақат Шинжон, балки Осиёнинг энг йирик шаҳарларидан бири бўлган Ёрғул ҳақида ҳикоя қилмоқчимиз.

Турфон шаҳри бағрида қадимий Ёрғул шаҳрининг қолдиқлари сақланиб қолган. Олимларнинг таъкидлашича, бу шаҳар 2300 йил илгари бунёд этилган. Қарийб 3000 километр саҳродан юриб келган карвонлар учун биринчи қаттиқ замин мана шу Ёрғул шаҳри бўлган. Карвонлар бу ерда тўхтаб бир неча кун ором олиб савдо-сотиқ билан шуғулланган. 

Тарихий манбалар ва замонавий тадқиқотларда қайд этилишича, Ёрғул Буюк ипак йўлидаги энг муҳим нуқталардан бири бўлган. У Чин ўлкасини Европа билан боғловчи ўрталикдаги шаҳар бўлган. Ўз даврида Ёрғулда нафақат сарой, ўнлаб ибодатхона, балки карвонлар учун меҳмонхоналар, ихтисослашган тилла, кумуш, чинни, ипак бозорлари бўлган.

Ёрғулда иморатлар зичланган тупроқдан қурилган. Унинг деворлари 1-1,5 метр қалинликни ташкил этган. Бу ёзда қуёш нуридан сақлаган, қишда эса иссиқ бўлган. Лекин тупроқдан қилинган бўлишига қарамасдан шунча йиллар, асрлар давомида саройлар, хонақолар, одамлар яшайдиган уйлар ҳалигача сақланиб қолган. Ёрғул харобалари марказида ҳалигача сарой қолдиқларини кўриш мумкин.

– Бу бино 2300 йил аввал қурилган бўлиб, подшоҳлик саройи таркибида бўлган, – дейди Ёрғул ёдгорликлар мажмуаси илмий ходими Аҳмад Иброҳим. – Унинг томи расмлар билан безалган ёғочлардан иборат. 100 йил аввал англиялик археолог Стаи уларни ўз юртидаги музейларга олиб кетган. 

Бу эса подшоҳ саройидан шаҳарга чиқадиган туннел бўлган. Буниси хазинахона эди. Майдон ўртасида тахт бўлиб, икки ёнида вазирлар турган. 

Инсоният яратилибдики, у қайси динга сиғинмасин, эътиқоди бўлган. Эрамизнинг еттинчи асри ислом кириб келгунича ҳам Ёрғулда турли ибодатхоналар қурилган.

– Бу ерда 27 та бут бўлган экан, – дейди Аҳмад Иброҳим. – Улардан 2 таси кўриб турганингиздек сақланиб қолган. Қолганини англиялик археологлар олиб чиқиб кетган.

Қўштирноқдаги “хорижий олимлар” томонидан талон-тарож қилинган бўлсада, йигирма уч аср муқаддам меъмор ва мўйқалам эгаси қанчалар маҳоратли эканини бугунгача сақланган лавҳалардан кўриш мумкин.

Яна бир жиҳат ҳайратланарли.

Дин ва давлат бир бўлган замонларда ибодатхоналар кўркамликда подшоҳ саройидан кам бўлмаган. Ёрғул шаҳрида ҳам шундай эди. Подшоҳ ибодатхонаси ўнг томонида роҳибларнинг уйи жойлашган. Ўртадаги майдонда шаҳар аҳолиси йиғилиб ибодат қилган. 

Шинжон ҳукумати, унинг эътиқоди мустаҳкам аҳолиси Ёрғулни фахр билан авайлаб-асраб, сақлаб келмоқда. Ҳар йили бу ернинг ўзига бир миллиондан зиёд хорижий сайёҳлар келар экан. Чунки машҳурликда ва тарихий аҳамияти билан Ёрғул Миср эҳромларидан кам эмас.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/dQG594aoghY" title="Uch ming yillik tarixga ega Yorg‘ul" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Уч минг йиллик тарихга эга Ёрғул (+видео)