Уч дарёдан сув ичган денгиз
Она тилимни муаззам ва улуғ десам, эъзозлаб бошга кўтарсам, бунинг боиси ўзимники бўлгани, жонимга яқинлиги учун эмас. Шунга ишонганим, иймон келтирганим учун, менинг ҳам бир икки тилдан хабарим бўлиб, қиёслаш имкониятларим борлиги учундир.
21 октябрь - ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун
Она тилимни муаззам ва улуғ десам, эъзозлаб бошга кўтарсам, бунинг боиси ўзимники бўлгани, жонимга яқинлиги учун эмас. Шунга ишонганим, иймон келтирганим учун, менинг ҳам бир икки тилдан хабарим бўлиб, қиёслаш имкониятларим борлиги учундир.
Бир томчи шабнамдек мўъжаз ва тиниқ элчи деган соф ўзбекча туркий сўзда қанча ҳикмат бор!
Эл деб, элат деб халқни айтамиз. Яна ёв ҳеч қачон эл бўлмайди, деймиз, ёмонга элакишма деган ўгитимиз бор. Бу ўринда эл дўстлик, яқинлик маъноларини билдиради. Эл қадимда давлат тушунчасини ҳам ифода қилган. Элчи бир халқдан, бир давлатдан бошқа юртга юборилган вакилгина эмас, балки элни элга эл қиладиган одам, халқлар ўртасида меҳр риштасини боғловчи, дўстлик кўпригини қурувчи ҳамдир.
Сўзнинг ўзида шахс зиммасидаги залворли юк бор. Элчи адолат ва эзгулик йўлида
Унинг жонига эса кафолат ҳужжати қилиб, қонундек мустаҳкам, шоҳлар ҳукмидек қатъий ҳикмат айтилган: Элчига ўлим йўқ!
Омонат деган ўзбекона сўзга қалб қулоғини тутинг. Қанчалар теран инсоний туйғулар бор бу сўзда. У мулк ҳақида айтилса бировнинг омонати, жон ҳақида айтилса Оллоҳнинг омонати. Банда учун дунё омонат, дунё учун банданинг ўзи омонат.
“Ёғилур ҳар дам фалакдан бошингга гарди фироқ,
Ўт
Инсон бошига осмондан гард ёғилиб туради. Биз бугун бу гардни космик чанг, деймиз. Фазовий жисмларнинг Ер атмосферасида ёниб кетишидан ҳосил бўлган кул, деймиз. Бундай гардни Ҳазрат Навоий беш аср муқаддам қаёқдан билган, дея ҳайрон бўлманг. Берунийлар, Улуғбеклар яшаган юртда фазо сирлари аён эди. Ҳайратга сабаб бошқа, яъни бу илмий ҳақиқатнинг фалсафий хулосаси, бадиий тимсолидир. Эй одамзод, дейдилар ҳазрат, бошингга ёққан само чанглари айрилиқ гардларидир. Томидан тупроқ ёғилган уйда узоқ туриб бўлмайди. Бундай уй омонат. Чириган том остида яшаш хатарли. Осмонидан гард ёғилган дунёни, бу эски тоқни ҳам равонроқ, тезроқ тарк этган яхшидир. Омонат сўзининг маъно товланишига қаранг. Уй омонат, олам омонат.
Сўз ― забаржад,
Сўз ― гавҳар, олтин,
Заргарликнинг машаққати кўп.
Сўзни байтга қадашдан олдин
Кафтингга қўй, тўйиб қара, ўп!
Она тилимни севмасам, сўзларига маҳлиё бўлмасам, ҳайратланмасам менга шоирлик қайда эди!
Офтоб чиқди, қуёш чиқди, кун чиқди,
Бир замон болалар учун айтилган шу жўнгина ва ғўргина икки сатрнинг ўзида қуёшнинг олтита номини топасиз! Саноқни яна давом эттириш мумкин. Олимлар, топиб беринг, қайси тилда қуёшнинг ўндан ортиқ исми бор! Қайси тилда осмонни камалак рангларидек етти хил ном билан атайдилар? Осмон, фалак, само, чарх, гардун, фазо, кўк... Булар дафъатан хаёлга келганлари холос! Арш,
Маънодош сўзларимизнинг кўплигига сабаб бор. Ўзбек тили уч дарёдан сув ичган. Диний, илмий, ижтимоий атамаларимиз асосан араб тилидан, кўпгина иш қуролларимиз, жомадон,
Алишер Навоий туркий тилдаги юзта ҳаракат номи, яъни феълларни санаб, форс тилида уларнинг муқобили йўқ эканини айтганлар ва туркий тилимизнинг бойлиги, қудратини намойиш этганлар.
Қадимда туркий тил оддий халқ тили ҳисобланган. Аскарликка оддий халқдан олингани учун ва феъл ўзаклари тур, ёт, юр, от, чоп сингари асосан бир бўғинли сўзлардан таркиб топгани ва буйруқ беришга қулайлиги боис ҳарбий тил туркча бўлган.
“Темур тузуклари”
Ўзбек тилининг буюк денгизи ана шу уч буюк дарё ― туркий, арабий ва форсийдан сув ичиш баробарида эски лотин, хитой, ҳинд, мўғул, рус, Европа тилларидан баҳраманд бўлган. Олимларимиз аллақачон унут бўлиб кетган кўҳна санскрит сўзларини ҳам тил хазинамизда топганлар. Шу сабаб тилимиз бой. Ҳеч бир бошқа тилда бўлмаган шаклдош сўзлар санъати туюқ ўзбек тилида бор. Ҳеч бир бошқа халқда йўқ аския, сўз ўйини бизда мавжуд.
Ҳазрат Навоий тўпори қора халқ тили ҳисобланган туркий ўзбек тилини шеърият осмонига кўтариб қўйдилар. “
Ушбу рисолада ёзилишича, Навоий ҳам ёшлик йилларида бошқа шоирлар каби асосан форс тилида шеърлар ёзиб нафосат аҳлининг олқишини олган эканлар. Хусусан, форсийда битилган “
Навоийнинг сўз бойлиги беқиёс. Сабаби ҳазрат форс тилини қанчалар мукаммал билсалар ― ўз эътирофлари бўйича: “форс
Саҳар
Шундай юксак услубда ёзилган ғазалга “супурги” деган сўзни киритиб бўладими? Мутлақо мумкин эмас, дейсиз. Энди шеърнинг давомини ўқинг:
Қазо фарроши сунди чархнинг
Музайян парлари андоқки, товуси ҳарам чекди.
Ажабо, буюк истеъдод нафаси тегса ўзбекнинг қора ерда ётган супургиси ҳам осмонга кўтарилиб, қуёшнинг тарам-тарам шуъласига айланар экан.
Ёки “тиш қирчиллатиш” иборасини бугунги шоирларимиз
Тушда кўрдим ёрни, шодон рақибим
Бундай халқ иборалари, лапарлари, мақолларини “
Бизнинг шундай улуғ шеъриятимиз бор, бойликда беқиёс она тилимиз бор. Тил миллатнинг бош белгиси ҳисобланади. Тил бор ― миллат бор. Тил йўқ ― миллат йўқ. Истиқлол унут бўлган давлатчилигимизни тиклади, йўқ бўлишга маҳкум қилинган тилимизни, демакки миллатимизни асради ва азиз қилди. Энди унинг биз йўқотиб улгурган бойлигини тиклаш, турлича “изм” тамғаларини қўйиб истеъмолдан чиқарилган сўзларни ўрнига қайтариш, бунинг учун мумтоз адабиётимизни чуқур ўрганиш ҳозирги авлод зиммасидаги шарафли бурчдир.
Гоҳи хаёл қиламан, агар мустақилликка эллик йил аввалроқ етишганимизда балки икки азим дарёдан сув ичган Орол денгизимиз бу аянчли аҳволга тушмас эди ва агар собиқ тузум яна эллик йил яшаб қолганида, уч дарёдан сув ичган она тилимизнинг қисмати ҳам Оролнинг қисматидек бўларди.
Тикланаётган сўзларимиз истиқлол чечакларидир. Очилажак гуллар ҳали беҳисоб...
Эркин Воҳидов,
Ўзбекистон халқ шоири
"Сўз латофати" китобидан