ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти Давлатобод туманида ёшлар маънавиятини юксалтириш, турли авлод вакиллари ўртасида тажриба алмашиш ҳамда қадриятларни асраб-авайлаш мақсадида “Уч авлод учрашуви” ўтказилди.

Тадбиркор маҳалласидаги 92-умумтаълим мактабида ташкил этилган тадбирда фахрийлар, устозлар, маҳалла фаоллари ҳамда ўқувчи-ёшлар иштирок этди. 

[gallery-22139]

Учрашув давомида фахрийлар ўз ҳаётий тажрибалари, меҳнат йўлида эришган муваффақиятлари ҳақида ўқувчиларга сўзлаб берди. Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди. 

Шунингдек, тарбия ва таълим соҳасида ютуқларга эришган, хулқи ва ўқиши билан тенгдошларига ўрнак бўлаётган ўқувчиларнинг ота-оналарига ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди. 

Самимий руҳда ўтказилган мулоқот ёшларда катта авлодга нисбатан ҳурмат ва эътибор ҳиссини янада мустаҳкамлади. 

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Уч авлод вакиллари учрашди