Қорақалпоғистон Республикаси судида ўтказилган уч авлод учрашувида барча судьялар ва суд фахрийлари, суд ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси суди раиси К.Тарихов, Ўзбекистон Судьялари ассоциацияси раиси У.Мингбоев ва бошқалар сўзга чиқиб, кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни, бугунги суд фахрийларини эъзозлаш, уларнинг одил судловни амалга ошириш, суд-ҳуқуқ ислоҳотларини ҳаётга самарали тадбиқ этишда ҳаётий тажрибаларининг роли хусусида айтиб ўтди. Мамлакатимизнинг суд тизими тарихи, бугуни ва келажаги, амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг самараси, айниқса, бундай ўзгаришлар одамларнинг кайфиятида ўз аксини топаётганлиги алоҳида таъкидланди.  

Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш ва жамиятда адолатни қарор топтиришда одил судлов алоҳида ўрин тутишини эътиборга олган ҳолда, сўнгги йилларда суд-ҳуқуқ соҳасини тубдан ислоҳ этишга қаратилган кенг қамровли ҳуқуқий-ташкилий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бунда суд тизимини мутлақо янги босқичга олиб чиқиш, фуқароларнинг судга мурожаат қилиш имкониятларини янада кенгайтириш мақсадида муҳим ишлар қилинмоқда.  

Судьялар мустақиллиги, уларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш йўлида ҳам жиддий ишлар олиб борилмоқда. Буни ҳар бир судья ва суд ходими ўз фаолиятида аниқ ҳис этмоқда. Бунга жавобан судьялар ҳам одил судловни амалга ошириш, бу тизимда коррупцияга йўл қўймаслик, касбига виждонан садоқат билан хизмат қилиши лозимлиги қайд этилди.  

Тадбирда мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида Президентимиз ташаббуси билан тарихий ислоҳотларни амалга ошириш, одил судлов сифати ва самарадорлигини таъминлаш, малакали судьялар корпусини шакллантириш, суд ҳокимиятининг нуфузини ошириш, судни том маънода “Адолат қўрғони”га айлантиришда ўз сафида мингдан ортиқ аъзони жамлаган Ўзбекистон Судьялари ассоциациясининг ҳам муносиб ўрни борлигига ҳам эътибор қаратилди.  

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи С.Ходжамуратов “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуннинг ижроси таҳлили хусусида,  Нукус туманлараро маъмурий суди раиси Б.Досимбетов “Адолат ва маънавият – ўзаро боғлиқ тушунчалар, маънавият бўлмаган жойда ҳеч қачон адолат бўлмайди” мавзусида маърузалар қилди.  

Албатта, ҳар бир соҳанинг жамиятда ўз вазифасини тўлиқ даражада, самарали амалга ошириши шу соҳада хизмат қилувчи мутахассисларга, уларнинг турмуш ва иш тажрибасига, профессионаллигига ҳамда маънавий дунёсининг, қарашларининг кенглиги доирасига боғлиқ. Шу нуқтаи назардан, суд ҳокимиятининг жамиятдаги вазифаси адолат ўрнатиш экан, суд корпуси судьяларининг, шулар қатори, ходимларининг маънавий дунёси ҳал қилувчи ўринга чиқади.  

Адолат ўрнатиш учун судья қонунларни ва уни қўллашни яхши биладиган билимли мутахассис бўлиши билан бирга, кўплаб инсоний фазилатларга эга, ҳар қандай ҳолатда ҳам виждон амрига қулоқ тутадиган, ўзи чиқарган қарори учун масъулиятни тўлиқ ҳис этадиган, бир сўз билан айтганда, юқори маънавиятга эга инсон бўлиши керак.  

Тадбир уч авлоднинг ана шундай ўзаро  суҳбати билан янада файзли давом этди.  

Гулайим Ғаниева,  

Қорақалпоғистон Республикаси судининг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўйича бош маслаҳатчиси.  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Уч авлод учрашуви