ICTWEEK Uzbekistan ҳафталиги доирасида ўтказилаётган анъанавий ICTEXPO кўргазмасининг иккинчи куни қимматбаҳо совринларнинг ўз эгаларига топширилиши ҳамда «Coscom» МЧЖ (Ucell савдо белгиси) учун мобиль илова ишлаб чиқиш бўйича танловнинг эълон қилиниши билан ёдда қоларли бўлди.

ICTEXPO кўргазмасининг иккинчи кунида Ucell томонидан эълон қилинган “Бахтли йил” викторинасининг навбатдаги ғолибларининг тақдирланиши муҳим воқеалардан бири бўлди. Ucell уяли алоқа оператори ва Smile Mobile компанияси ҳамкорлигида ўтказилаётган викторинада SMS сифатида юборилаётган саволларга жавоб бериш орқали балл тўплаб борилади.

Акциянинг дастлабки 90 кунида иштирокчилар ҳар куни 3 миллион сўмдан ва ҳафтасига 40 миллион сўмдан ютиб олишган.

2019 йилнинг 12 августидан бошлаб, танловнинг иккинчи босқичи бошланди. Бунда мукофот жамғармаси кўпайди ва иштирокчилар ҳар ҳафта Chevrolet Nexia 3 автомобилини ютиб ола бошладилар. Танловнинг учинчи босқичи 2019 йил 9 ноябрдан бошланади ва унинг мукофот жамғармаси яна ҳам кўпаяди. Акция жами 365 кун давом этади. 2019 йил 13 майдан бошланган ушбу хизмат 2020 йил 11 майга қадар давом этади.

Шу кунгача 133 нафар совриндор аниқланди, уларнинг 13 нафари 40 миллион сўмдан, 115 нафари 3 миллион сўмдан ва 6 нафари Chevrolet Nexia 3 автомобилини ютиб олишга муваффақ бўлдилар.

Олдинда ҳали 232 та соврин бор.

Акциянинг умумий мукофот пули – икки миллиард сўмдан ортиқни ташкил этади.

«Ўзэкспомарказ»да ўтказилган тантанали тадбирда “Бахтли йил” акциясининг 2019 йил август ойи ғолиблари мукофотландилар. Совриндорларга иккита Chevrolet Nexia 3 русумли автомобиль, 40 миллион сўмлик иккита ва 3 миллион сўмлик 27 та мукофот топширилди.

Тадбирда янги ашуласи билан иштирок этган таниқли ўзбек хонандаси Лола Юлдашева автомобиль калитларини эгаларига топширди.

Шунингдек, ICTEXPO кўргазмасининг иккинчи кунида мобиль илова ишлаб чиқиш бўйича «Ucell Mobile challenge 2019» танловининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.

Танлов «Хакатон» (инглизча Hackathon) деб номланган бўлиб, «hack» (хакер) ва «marathon» (марафон) сўзларидан ташкил топган.

Хакатон танлови ташаббускори Ucell компанияси, унинг ташкилотчиси эса IT Park ҳисобланади.

Танлов “Ёшлар иттифоқи” Марказий кенгаши ва Smile Mobile компанияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Ушбу танлов ўз стартапларини амалга оширишаётган қобилиятли ёшларни қўллаб-қувватлаш, АКТ соҳасидаги истеъдодли ёшларни аниқлаш, стартапларга инвестицияларни жалб қилиш, «COSCOM» МЧЖ фаолиятига энг яхши стартап лойиҳаларни татбиқ этишга йўналтирилган.

Иштирокчилар ноёб лойиҳа ишлаб чиқиш ва мобиль илова яратиш учун қуйидаги йўналишлардан бирини танлашлари лозим:

– «Энг яхши савдо иловаси»: кафе ва ресторанлар, савдо вакиллари ва савдо майдончалари учун тизим.

– «Мамлакатимиз меҳмонлари ва аҳолиси учун энг фойдали илова»: туризм, такси.

– «Финтех соҳасидаги энг яхши илова»: скоринг тизим, кредит платформа, пул маблағларини мониторинг қилиш ва ҳисоблаш, маблағларни бошқариш платформаси, необанк, смартфон орқали тўлов амалга ошириш.

Илова бир ёки бир нечта бизнес масалаларни ҳал этиши, атрофидаги бошқа тизимлар билан осон интеграцияланиши ва тез жорий этилиши лозим. Танлов ғолибларига биринчи ўрин учун 300 млн. сўм, иккинчи ўрин учун 200 млн. сўм ва учинчи ўрин учун 100 млн. сўм топширилади.

Шунингдек, саҳнада ва Ucell стендида викториналар ҳам ташкил этилди. Уларда эсдалик совғалари ютиб олинди.

ICTEXPO 2019 кўргазмаси доирасидаги тадбирлар Тошкент ахборот технологиялари университетининг Фарғонадаги филиалида ҳам бўлиб ўтди. Унда Ucell компанияси махсус стенди ҳамда суверин совғалари қўйилган танловлари билан фаол иштирок этди. 

Реклама ҳуқуқи асосида

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ucell компанияси ёш дастурчилар учун 600 миллион сўмлик танлов эълон қилди