ФОТОРЕПОРТАЖ

Тюмен давлат университети Х-БИО экспериментал тадқиқот маркази профессорларидан иборат делегация шу кунларда Бухорода бўлиб турибди. 

Вилоят ҳокими Ботир Зарипов ҳамда ҳоким ўринбосари Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Ҳафиза Ортиқова тюменлик профессорлар билан учрашди. 

Мулоқот давомида қатор муҳим масалалар, жумладан, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни илмий-инновацион фаолият билан шуғулланишга кенг имкониятлар яратиш, ҳамда ижтимоий ва иқтисодий соҳаларда фаолият кўрсатиш масалалари муҳокама қилинди. Хотин-қизларнинг илмий ва технологик соҳаларда фаоллигини ошириш зарурлиги алоҳида таъкидланди. Бугунги кунда замонавий технологиялар ва илмий инновациялар соҳасида хотин-қизлар ўзларининг юқори салоҳиятини намоён эта олиши учун зарур шароитлар яратиш, вилоятнинг тупроқ ва иқлим шароитига мос мавзуларда илмий тадқиқотлар олиб бориш ва ҳамкорликда инновацион лойиҳаларни амалга ошириш масаласига эътибор қаратилди. Бу орқали ҳудудда экологик муаммоларни ҳал этиш, янги технологияларни жорий этиш ва илмий ютуқларни амалиётга тадбиқ этиш имкониятлари кўриб чиқилди. 

Жараёнда вилоятнинг тупроқ таркиби ва уларнинг организмларга таъсирини ўрганиш бўйича тадқиқотлар, уларнинг илмий ишлари орқали тупроқ ва иқлим ўзгаришларининг экотизимларга қандай таъсир қилиши, шунингдек, уларни сақлаш ва барқарор ривожлантириш йўллари ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди. 

Бундан ташқари, учрашувда углерод эмиссияси ва унинг иқлим ўзгаришига таъсири масаласига ҳам тўхталиб ўтилди. 

Бу борада хотин-қизларнинг илмий ва тадбиркорлик соҳаларида фаолият юритиши, шунингдек, экологик лойиҳаларда иштирок этиши, иқлим ўзгаришининг олдини олиш ва углерод эмиссиясини камайтиришга катта ҳисса қўшиши мумкинлиги таъкидланди. 

[gallery-22779]

Ушбу учрашув илмий-технологик тараққиётда янги имкониятлар яратиш, хотин-қизларнинг ижтимоий, иқтисодий ва илмий фаолиятини янада кенгайтириш, шунингдек, экологик ва иқлим масалаларига оид долзарб муаммоларни ҳал қилишга қаратилган муҳим қадам бўлди. 

Меҳмонларга шунингдек, Бухоро шаҳри Касбий кўникмалар маркази фаолияти таништириб ўтилди. 

Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тюменлик профессорлар Бухорода