Туячилик - сердаромад соҳа
ФОТОРЕПОРТАЖ
Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай тумани “Мамий” овул фуқаролар йиғинида яшовчи Тўрахон Молдағалиев кўп йиллардан буён туя боқиш билан шуғулланади. У нафақат туманда, балки Оролбўйида яхши чорвадор сифатида танилган.
[gallery-24426]
Ҳозирги кунда парваришдаги 10 бош туянинг 6 бошидан сут олинмоқда.
Таъкидлаш керак, туя сути фойдали ва шифобахш хусусиятлари билан ажралиб туради. Шунингдек, туя юнгидан кўплаб маҳсулотлар ишлаб чиқариш мумкин. Ушбу фаолият оилалар учун асосий даромад манбаи бўлиши билан бирга, қишлоқ жойларида ишсиз хотин-қизларнинг касаначилик билан шуғулланиши учун катта имкониятдир.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА