Тутинган ота-оналарга сертификатлар топширилди
Жиззах шаҳридаги 29-сонли “Меҳрибонлик уйи” қошида ташкил этилган “Тутинган ота-оналарни тайёрлаш курси” битирувчиларига сертификатлар топширилди.
Жиззах вилоятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштиришнинг муқобил шаклларини танлаш, оила институтини мустаҳкамлаш ҳамда ижтимоий етимликнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Ушбу курсда вилоятнинг Жиззах шаҳри, Ш.Рашидов, Зомин ва Пахтакор туманларидан жами 16 нафар фуқаролар ўқишга жалб этилиб, уларга малакали мутахассислар томонидан 72 соатлик ўқув дастури бўйича сабоқ берилди.
Бундан ташқари, ушбу ўқув курси тингловчиларига “Вояга етмаганлар ишлари бўйича миллий комиссия”, вилоят ҳалқ таълими бошқармаси ҳамда “Истиқлол авлоди” ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш марказининг маъсул ходимлари томонидан семинар-тренинг ва давра суҳбатлари ўтказилди.
Тадбир якунида ҳуқуқшунос Г.Ҳамраева, вилоят ҳалқ таълими бошқармаси бош мутахассиси Т.Кизенко, 29-сонли “Меҳрибонлик уйи” директори О.Ҳамракуловалар томонидан “Тутинган ота-оналарга тайёрлаш курси” битирувчиларига сертификатлар топширилди.
А.ҚАЮМОВ, ЎзА