– Президентимиз Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммитида «Туркий дунё туризми» ва «Табаррук зиёрат» сайёҳлик лойиҳаларини амалга ошириш, маданий мерос объектларини сақлаш ва реставрация қилиш ҳамда бошқа йўналишларни қамраб олган «йўл харитаси»ни биргаликда ишлаб чиқиш ташаббусини илгари сурди, – дейди Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги директори вазифасини бажарувчиси Турсунали Қўзиев.

– Буни тор ўйламасдан, моҳиятини чуқур тушуниб етиш керак. Заминимиз, хусусан, Фарғона вилоятининг тарихига назар ташлайдиган бўлсак, бу ерда барча даврга хос бўлган бебаҳо мерос дурдоналари сақланиб келинмоқда. Хусусан, вилоятда 379 та мерос объектлари бўлиб, 117 таси археология, 139 таси меъморчилик, 32 таси монументал, 88 таси диққатга сазовор жойларни ташкил этади. Ҳатто Фарғонада ислом олами билан биргаликда дунё динларининг ҳам зиёратгоҳлари бор. Афсуски, совет иттифоқи даврида энг кўп ислом обидалари жабр кўрган.

Маданий мерос объектларини асраш учун Фарғона вилоятига ҳам катта маблағ ажратилмоқда. Туризмни ривожлантиришда бунинг аҳамияти катта. Тарихий обидалар, зиёратгоҳларга саёҳат қилишнинг сурури бошқача. Аммо кўпчилик маданий мероснинг аҳамиятини англаб етмаяпти. Муаммо шунда. Марғилондаги «Хўжа Порсо» масжиди биносининг бузилишини олайлик. Албатта, буни ҳеч ким қасддан қилгани йўқ. Асосий масала бу объектнинг аҳамиятини билмаганликда. Агар жамоатчиликка маданий объектларнинг қиммати ҳақида тушунча берсак, унинг олдига баклажка ва бошқа чиқиндиларни ташлаб кетмайди. Биз уларнинг қадрига етишимиз керак. Бирорта бинога зарар етса уни қайта тиклаш, ўзидан ҳам яхши қилиш мумкин. Маданий мероснинг нозик томони, уни бузгандан кейин қайтмайди, аслликни йўқотади. Шу боис ҳам биз бу каби дурдоналаримизни асраб-авайлашимиз, уларга муносабатимизни ўзгартиришимиз керак.

М. Сулаймонов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Турсунали Қўзиев: «Кўпчилик маданий мероснинг аҳамиятини англаб етмаяпти»