Андижон вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси ҳамда Хонобод шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида Фарғона водийси вилоятлари тур операторлари учун Хонобод шаҳрига саёҳат ташкил этилди.

Президентимиз ўтган йил 21-22 май кунлари Андижон вилоятига ташрифи чоғида вилоятда ички туризмни ривожлантириш, хусусан, Хонобод шаҳрини Фарғона водийсининг туризм марказига айлантириш таклифини илгари суриб, бу борада амалга оширилиши зарур бўлган бир қатор вазифаларни белгилаб берган эди.

Ана шулардан келиб чиқиб, ўтган даврда Хонободда туризмни ривожлантириш, янги туристик объектлар барпо этиш, сайёҳларга хизмат кўрсатиш сифатини юксалтиришга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Жумладан, умумий лойиҳа қиймати 120 миллиард сўм бўлган «Хонобод» сиҳатгоҳи қурилиб, фойдаланишга топширилди. Шунингдек, 3 минг нафар сайёҳга мўлжалланган мингдан ортиқ дам олиш уйлари ва бошқа қатор туристик объектлар барпо этилди. Айни пайти Кампирровот сув омбори ҳудудида 68 гектар майдонда Янги Ўзбекистон денгизи (сунъий кўл) қурилмоқда.

Саёҳат давомида иштирокчилар Хонободдаги туристик объектларда маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун яратилган шароитлар, мавжуд имкониятлар, умуман, шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари билан яқиндан танишди.

Андижон вилояти ҳокими ўринбосари, Туризм ва спорт бошқармаси бошлиғи А.Максумов, Хонобод шаҳар ҳокими М.Тожибоев билан мулоқотда Хонободга сайёҳларни жалб этиш, сайёҳларга хизмат кўрсатиш сифатини юксалтириш, мазкур йўналишдаги ишларни янада юқори босқичга кўтариш юзасидан фикр алмашилди.

Туроператорлар иштирокида Хонободда барпо этилаётган сунъий кўл лойиҳаси, шунингдек, кўл ҳудудида барпо этиладиган кўнгилочар масканлар, дам олиш ҳудудлари, хиёбонлар, ташкил этиладиган бошқа туристик маскан ва хизматларнинг лойиҳалари тақдимотлари ўтказилди.

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,

З. УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туроператорлар Хонобод шаҳрига саёҳатда бўлди