Ватанимиз тарихидаги 23 декабрь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1558 йил (бундан 466 йил олдин) – инглиз сайёҳи, савдо агенти ва дипломат Энтони Женкинсон Россия подшоси Иван IV Грознийнинг ишонч ёрлиғи билан Бухорога келди. У ҳамроҳлари билан Москвани тарк этганларидан роппа-роса саккиз ой ўтгач, кўз олдиларида Бухоронинг улуғвор деворлари намоён бўлди. 

“23 декабрда Бухорога, собиқ Бақтрияга етиб келдик. Шаҳар кўплаб дарвозали баланд девор билаи ўралган. Мазкур катта шаҳардаги кўпгина уйлар пахсадан қурилган, лекин тошдан курилган ва ниҳоятда ҳашамдор безатилган иншоот ва ёдгорликлар ҳам бор. Бу дунёда тенги йўқ меъморий дурдоналар бўлиб, уларнинг қурилиши жуда узоқ муддатни талаб қилган”, – деб ёзганди Женкинсон ўз эсдаликларида.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, Энтони Женкинсоннинг мақсади Турон орқали Хитой ва Шарқий Ҳиндистонга олиб борадиган савдо йўлини очиш бўлган. Бироқ у мақсадига эриша олмаган. Женкинсон элчилиги 21 ой (1558 йил апрелдан 1559 йил 2 сентябргача) давом этган. Унга Ричард ва Роберт Жонсонлар ва Азиз исмли таржимон ҳамроҳлик қилган. У мазкур элчилик саёҳати ҳақида «Россиядаги Москов шаҳридан Бақтриядаги Бухоро шаҳрига саёҳат» номли эсдаликларини ёзиб қолдирган. 

1722 йил (бундан 302 йил олдин) – Шаҳрисабз ҳокими Иброҳимбий кенагас ўзининг бир гуруҳ маслакдошлари билан асли келиб чиқиши Xива xонлари авлодидан бўлган Ражаб Султонни Самарқанд ҳокими деб, ўзини эса “Амирлар амири” деб эълон қилди. 

Бухоролик тарихчи ва мунажжим Абдураҳмон Толенинг форс-тожик тилида ёзилган “Тарихи Абулфайзхон” асарида ушбу воқеа қуйидагича қайд этилган: “Бир минг бир юз ўттиз бешинчи йили бир гуруҳ авбошлар, яъни Рустам кенагаснинг ўғли Иброҳим оталиқ, Ниёзҳожи қатағон, Қоплон қипчоқ, Аваз тўқсабо кабилар Самарқандда бирлашиб, ўн тўртинчи рабиулаввалда (милодий 1722 йил 23 декабрда) Ражабхонни хон кўтардилар”

1826 йил (бундан 198 йил олдин) – акаси Амир Ҳусайн вафот этгач, баъзи сарой аъёнлари ва қўшин саркардаларининг ёрдами билан Саййид Мир Умар Бухоро амирлиги тахтига ўтирди. Амир Умархон манғитлар сулоласининг олтинчи амири сифатида атиги 4 ойга яқин ҳукмронлик қилди, холос. Бу пайтда Умархон эндигина 17 ёшга кирган ўспирин йигитча эди.

Тарихчилардан Муҳаммад Миролим Бухорий (XIX аср) ва Мирзо Салимбекнинг ёзишича, Амир Умархон халқ ўртасида унчалик обрўга эга бўлмай, амирлик қилган даврида ҳам асосан айш-ишрат ва маишатга берилган эди. Ўша даврга оид тарихий манбаларнинг бирида бу ҳолат қуйидагича кўрсатилган: «Амир Умархоннинг хулқи яхши эмас эди, бунинг устига у давлат ишларидан бехабар бўлган».

1874 йил (бундан 150 йил олдин) – тарихчи Козимбек Тўхтабековнинг ёзишича, Россия императори Александр II нинг рухсати билан Тошкентда Россия давлат банкининг бўлими очилди. Бу ҳодиса Туркистон ўлкасида молия-кредит тизимининг ривожланишига ёрдам берди. 

Мазкур банк ташкил этилган пайтда унинг жамғарма маблағи 4,1 минг рублдан иборат бўлиб, у асосан Москва ва бошқа йирик шаҳарлардан юборилган векселлар асосида тўпланган эди. Россия давлат банкининг ўлка бўлими 1875 йил 10 майда Туркистон генерал-губернаторлигининг маркази Тошкент шаҳрида ўз фаолиятини бошлади.

1920 йил (бундан 104 йил олдин) – Ўзбекистон халқ ёзувчиси Асқад Мухтор таваллуд топди (вафоти 1997 йил). Унинг дастлабки достони 19 ёшида – 1939 йилда яратилган “Бизнинг авлодлар” асари ҳисобланади. У 1995 йилда “Дўстлик” ордени билан мукофотланган.

1922 йил (бундан 102 йил олдин) – тарихчи Дилшод Камоловнинг ёзишича, Туркистон Марказий Ижроия Қўмитаси ўлкадаги қози ва бий судлари ҳақида янги низом қабул қилди. Ушбу низом қози ва бий судлари фаолиятига бир қанча ўзгаришлар киритди. Жумладан, апелляция шикоятларини кўрувчи қозилар кенгаши тугатилди. Қозининг ҳукм ва қароридан норози томон икки ҳафта ичида тўғридан-тўғри совет судларига шикоят бериши мумкин эди. Қози судлари ваколатидан ер билан боғлиқ низоларни кўриш олиб ташланди. Низомдаги яна бир янгилик шунда эдики, бундан кейин қози ва бий судлари шариат ва одат бўйича эмас, балки Россия Совет Федерациясининг кодекслари асосида иш юритадиган бўлди. 

1921 йил (бундан 103 йил олдин) – Бутун Бухоро халқ вакиллари Марказий Ижроия Қўмитаси қурултойининг иккинчи сессиясида БХСР савдо ва саноат нозири (вазири) Абдулқодир Муҳитдинов Бухоро учун Европа бозори, аввало, саноат маҳсулотлари ва валюта учун зарурлиги ҳақида маъруза қилди. Нозир маърузасида Бухородан олтин билан ҳисоблаганда 4 миллион сўмлик маҳсулот чиқарилгани ҳолда, Россиядан атиги 1 миллион сўмлик товар келтирилгани, Германияга сотиш учун 200 минг дона қоракўл тери Батумига жўнатилгани фактларини келтириб, Россия билан тузилган битимга асосланиб, Батуми порти орқали Европа давлатлари, биринчи навбатда, Германия билан савдо-сотиқ ишларини йўлга қуйиш таклифини илгари сурди.

1991 йил (бундан 33 йил олдин)– Швейцария Конфедерацияси Ўзбекистон Республикаси суверенитетини тан олди.

1992 йил (бундан 32 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Жаҳон метеорология ташкилотига аъзо бўлди.

1993 йил (бундан 31 йил олдин) – Халқаро Бобур жамғармаси ташкил этилди. У Бобур ижодини ўрганишда катта ишларни амалга оширди. Жамғарманинг илмий экспедицияси 10 дан ортиқ Шарқ мамлакатлари бўйлаб илмий сафарлар уюштириб, Бобур ва бобурийлар қадамжолари, уларнинг илмий меросига оид янги маълумотлар тўплаб, уларни илмий истеъмолга киритди. Мазкур маълумотлар асосида 10 дан зиёд илмий, ҳужжатли, бадиий асарлар, 10 га яқин ҳужжатли, видеофильмлар яратилди. Жамғарманинг Лоҳур (Покистон), Ҳайдаробод (Ҳиндистон), Абу Даби (Бирлашган Араб Амирликлари), Москва (Россия Федерацияси), Ўш (Қирғизистон), Тошкент, Наманган шаҳарларида бўлимлари мавжуд.

1997 йил (бундан 27 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Буюк мусаввир Камолиддин Беҳзод таваллудининг 545 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2020 йил (бундан 4 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги, “Ўзбекистон Республикасида очиқ маълумотлар соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари қабул қилинди.

2021 йил (бундан 3 йил олдин) – Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлар кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди. Мазкур Қонунга асосан, 20 август Тадбиркорлар куни этиб белгиланди.

2022 йил (бундан 2 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Гимнастика спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, “Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва маҳаллий заргарларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари қабул қилинди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туронга келган инглиз элчиси Энтони Женкинсоннинг асосий мақсади нима эди?