Турмуш давридаги барча мулклар эр-хотин ўртасида тақсимланди
Мажбурий ижро бюроси Андижон шаҳар бўлими иш юритувига никоҳ давомида орттирилган умумий мулкдан улуш ажратиш бўйича ижро варақаси келиб тушган.
Ижро ҳужжатида тортишувга сабаб бўлган мол-мулкларнинг узундан-узун рўйхати аксини топганки, ҳужжатда тақсимланмаган ашёлар қолмагандек, гўё. Қисқаси, дўкондан тортиб машиналаргача, уй жиҳозларидан тортиб идиш-товоқларгача эр-хотинга тенг бўлиб берилган.
Бюро ходимлари ушбу ҳужжат ижросини таъминлаш жараёнида Андижон шаҳридаги савдо дўкони натура ҳолида аёлга қолишини ва эрига дўконнинг тенг қисм қиймати ундириб берилишини таъминлади.
Шундай қилиб, аёл 72,4 млн. сўмни собиқ турмуш ўртоғи фойдасига тўлаб берди.
Олдинда ижроси талаб этилган мулклар талайгина. Бюро ходимлари бу борадаги ишларини давом эттирмоқда.
ЎзА