Турли нохушликларнинг олдини олиш – асосий мақсад
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, Сурхондарё вилояти ҳудудий ва функционал қуйи тизимлари бошқарув органлари ҳамда куч ва воситаларининг аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича ҳамкорликдаги ҳаракатлари мавзусида қўмондонлик-штаб ўқув машқлари ўтказилди.
Тадбирда фавқулодда вазиятлар вазири, генерал-майор Абдулла Қўлдошев иштирок этиб, жараёнларни бевосита кузатиб борди. Дастлаб вилоят механизациялаштирилган йиғма отрядининг саф кўриги ўтказилиб, Фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизими хизматларининг куч ва воситалари кўздан кечирилди.
Шундан сўнг Сурхондарё вилояти энергетика ва коммунал соҳа объектларида 2024/2025 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, иссиқлик ва энергетика тармоқларининг барқарор ишлаши ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, турли нохуш вазиятлар ва йирик аварияларнинг олдини олиш бўйича амалий ҳаракатлар синовдан ўтказилди.
[gallery-19593]
Ўқув машқлари ҳудуддаги 20 та энергетика ва коммунал соҳа объектида ўтказилди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА