Туркиянинг учта вилоятида қор ёғди
Туркиянинг Қора денгиз соҳилидаги учта вилоятида қор ёғди, деб хабар бермоқда “CNN Turk” манбасига асосланган “REGNUM” агентлиги.
Ардахан, Ризе ва Болу вилоятларининг тоғли ҳудудлари, шунингдек, марказий Кайсери вилоятидаги тоғ-чанғи курорти ҳам қор билан қопланган.
Бундан ташқари, қўшни вилоятлардагилар кучли шамолдан огоҳлантирилган.
“AHaber” телеканали мамлакат ғарбидаги Олимп, яъни Улуғ Тоғда беш сантиметрлик қор ёққанини хабар қилган. Бош метереология департаменти аҳолини ҳавфсизлик қоидаларига амал қилишга чақириб, Қора денгиз соҳилидаги кучли шамол ва жаладан огоҳлантирган.