Тошкент давлат юридик университети ва Туркиянинг Aнқара Йилдирим Боязид университети ўртасида “Талабалар ва ўқитувчилар академик алмашинуви тўғрисида”ги келишув имзоланди.

Шу муносабат билан ташкил этилган маросимда ТДЮУ ректори в.в.б. Исломбек Рустамбеков, Aнқара Йилдирим Боязид университети президенти Иброҳим Aйдинли ва икки олий таълим муассасаларининг масъул ходимлари иштирок этди.

Тадбир давомида икки университет раҳбарлари ўз университети фаолияти, амалга оширилаётган ислоҳотлар, илмий салоҳият ҳамда мазкур имзоланаётган ҳамкорлик келишувининг мақсади, вазифалари ва имкониятлари ҳақида маълумот берди.

Таъкидланганидек, мазкур келишув ТДЮУнинг Aнқара Йилдирим Боязид университет мутахассислари билан яқиндан иш олиб бориши, олий таълим муассасалари ўртасида илмий ва маданий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ҳар икки мамлакатда юридик таълим ва фанни ривожлантириш учун муҳим асос бўлиб хизмат қилади.

Келишувга мувофиқ, бир академик йил давомида 5 нафар талаба ва 2 нафар профессор-ўқитувчи алмашинуви имконияти яратилди. Шунингдек, магистратура ва докторантура босқичида ҳам алмашинув дастурларини жорий этиш юзасидан дастлабки келишувга эришилди.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, Aнқара Йилдирим Боязид университети ТДЮУнинг Туркиядаги ягона ҳамкори ҳисобланади. Мазкур университет делегацияси Тошкент давлат юридик университетининг 30 йиллиги муносабати ўтказилаётган тадбирларда иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрган.

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркиянинг Aнқара Йилдирим Боязид университети билан келишув имзоланди