Туркиялик ишбилармонлар Жиззахда
Туркия Республикасининг “Turk Pazarlama Danishmanlik” ва “Arvena Dish Tic ve Danishmanlik” компаниялари вакилларидан иборат делегация Жиззах вилоятида бўлди.
Туркия Республикасининг “Turk Pazarlama Danishmanlik” ва “Arvena Dish Tic ve Danishmanlik” компаниялари вакилларидан иборат делегация Жиззах вилоятида бўлди.
Делегация аъзолари вилоят ҳокими Э.Солиев билан учрашди. Унда “Arvena Dish Tic ve Danishmanlik” компанияси раҳбари Юнус Иғдир, “Turk Pazarlama Danishmanlik” компанияси бош менежери Тамер Ўзтурк компаниялари фаолияти ҳақида маълумот берди. Ишбилармонлар жиззахлик тадбиркорлар билан ҳамкорликда ишлаш ниятида эканлигини билдирди.
Вилоят ҳокими меҳмонларни ҳудуднинг инвестицион имкониятлари билан таништирди. Ҳоким эътиборни меҳмонхоналар, мева-сабзавотни қайта ишлаш ва қадоқлаш корхоналари, мева-сабзавот сақлайдиган катта ҳажмдаги музлатгичлар қуриш, балиқчиликни ривожлантириш истиқболларига қаратди. Вилоятда логистика марказлари ташкил этиш таклифини илгари сурди.
Учрашув давомида меҳмонларга вилоят иқтисодий имкониятлари ҳақидаги видеоролик намойиш этилди. Делегация аъзоларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилди.
Туркиялик ишбилармонлар ташриф давомида “Жиззах текстиль” масъулияти чекланган жамияти фаолияти ҳамда Жиззах шаҳрининг диққатга сазовор жойлари билан танишди.