Туркияда яна ер қимирлади
Кеча, 16 февраль куни Туркиянинг Хатай вилоятида 5.1 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда мамлакат Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Зилзила эпицентри Ўрта Ер денгизининг 10 километр чуқурлигида, қирғоқдан 5 километр масофада жойлашган. Хайрият, қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида ҳеч қандай хабар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, ўн кун аввал – 6 февраль куни мамлакатда 7.4 магнитудали кучли зилзила содир бўлган эди. Маълумотларга кўра, табиий офат оқибатида ҳалок бўлганлар сони 36 минг кишидан ошган, 108 мингдан зиёд фуқаро жароҳатланган.
Туркия билан чегарада жойлашган Сурия, Ливан, Ироқ ва Кипр мамлакатларида ҳам зилзила сезилган.
ЎзА