Туркияда чекловлар юмшатиляпти
Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон мамлакатда 1 июндан коронавирус фонида қўйилган чекловларнинг бир қисми бекор қилиниши ҳақида гапирди, деб ёзади «РБК».
– 1 июлдан комендантлик соатини бекор қиламиз, – дейди Президент. – Бундан ташқари, шаҳарлараро ҳаракатланиш ва шаҳар жамоат транспортидан фойдаланишга қўйилган чекловлар ҳам олиб ташланади.
Таъкидланишича, вакцина мамлакат учун асосий масалалардан бири саналади. Туркияда 43 миллиондан ортиқ дозада коронавирусга қарши вакциналар ишлатилган.
Бир неча ҳафта ичида 18 ёшдан ошганларни эмлашни якунлаш мумкинлиги эълон қилинди.
Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, ўтган кун давомида мамлакатда COVID-19 га чалиниш бўйича 5,2 мингта янги ҳолат қайд этилди, 51 киши вафот этди.
Эслатиб ўтамиз, апрель ойи ўртасидан бошлаб Туркия ҳукумати COVID-19 га чалиниш ҳолатининг ортиши муносабати билан чеклов чораларини кучайтирди. Мамлакатда комендантлик соати 19:00 дан 05:00 гача узайтирилди.
Май ойида янги чора-тадбирлар кучга кирди. Дўконларда фақат озиқ-овқат ва гигиена маҳсулотларини сотишга рухсат берилди. 17 майдан карантин режими босқичма-босқич юмшатила бошлади. 1 июндан комендантлик соати қисқартирилиб, тўйларга рухсат берилди.
Муҳайё Тошқораева, ЎзА