Туркия Украинага ҳарбий маслаҳатчиларини юборади
Украина қуролли кучларининг қуруқликдаги қўшинлар қўмондони Александр Сирскийнинг баёнот беришича, Туркия мазкур мамлакатга ўз ҳарбий маслаҳатчиларини юборишдан манфаатдор эканини билдирган.
Мазкур маълумот Украина қуролли кучларининг “Facebook”даги саҳифасида эълон қилинди.
Сирскийга кўра, Киев Анқаранинг ҳарбий аттешеси, полковник Женгиз Шевекдан шундай ишончнома олган.
Турк ҳарбийлари украин қуролли кучлари шахсий таркибининг тайёрлов машғулотларини ташкил қилиши, ўзаро тажриба алмашиши мумкин.
“Армиямиз жанговар ҳаракатларда қатнашмоқда, шунинг учун бизда катта тажриба бор”, деди у.