"Ўздавкарантин” инспекцияси ахборот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг 12 февралдан бошлаб Туркиянинг Бурса ҳудудидан Ўзбекистонга помидор ва қалампир уруғликлари экспорти учун вақтинчалик тақиқ жорий этилди.
Бунга сабаб мазкур ҳудудда жойлашган “BURSA TOHUMCULUK ZIRAAT VE TIC.A.S.” корхонасидан Ўзбекистонга келтирилган 85 килогамм помидор уруғида “Помидор жигарранг бужмайиш вируси” (Tomato brown rugouse fruit virus) аниқланди.
Ҳолат юзасидан 2021 йил 11 февралда Ўзбекистон Республикасига карантин остидаги маҳсулотларни олиб киришда белгиланган фитосанитария талаблари бузилганлиги тўғрисидаги нотификация (хабарнома) Туркия давлатининг ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича миллий ташкилотига юборилди.
Бугунги кунга қадар Туркиянинг ваколатли органидан “Ўздавкарантин” инспекциясига жавоб хати келиб тушмаган. Помидор ва қалампир маҳсулоти уруғлигига қўйилган вақтинчалик чеклов Ўзбекистон Республикасининг “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 февралдаги қарорига кўра ўрнатилди.
Импорт билан шуғулланувчи тадбиркорлар экиш материаллари, кўчат ҳамда уруғликларни республика ҳудудига олиб келиш жараёнида Ўсимликлар карантини давлат инспекциясини олдиндан хабардор қилиши мақсадга мувофиқ. Бунда, маҳсулот импорт қилингунга қадар экспортёр давлатнинг карантин хизмати билан “Ўздавкарантин” инспекцияси масъуллари боғланиб, маҳсулот ҳақида батафсил маълумот тўпланади.
“Помидор жигарранг бужмайиш вируси”нинг Ўзбекистонга кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида