Ўзбекистон буюк ўтмишга эга давлат...

– Ассалому алайкум, жаноб Нуман Куртулмуш! Хуш келибсиз! Сизни ота маконингиз – Ўзбекистоннинг азим шаҳри – Тошкентда кўриб турганимиздан беҳад мамнунмиз.

– Ва алайкум ассалом. Мен ҳам Ота юртим Ўзбекистонда бўлганимдан жуда хурсандман. Хуш кўрдик.

– Аввало, суҳбатга рози бўлганингиз ва Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеяси истиқболи хусусидаги фикрларингиз билан ўртоқлашишга тайёр эканингиздан миннатдормиз.

Келинг, дастлаб юртимизда илк бор ўтаётган мазкур нуфузли анжуманнинг халқаро миқёсдаги аҳамиятига тўхталсак... Анжуманда дунёнинг 181 мамлакати, 15 кузатувчи давлат ҳамда 25 дан зиёд халқаро ва парламентлараро ташкилотдан 2000 га яқин делегат иштирок этмоқда. Тадбирнинг кўлами кенг, мавқейи жуда юқори экани кўриниб турибди. Жаноб Куртулмуш, бундай йирик тадбирларнинг доимий иштирокчиси сифатида мамлакатимизнинг юбилей сессияга тайёргарлик кўриш ва анжуманни ўтказиш билан боғлиқ сайъ-ҳаракатларини қандай баҳолайсиз?

– Албатта, Ўзбекистон анжуманга мезбонлик қилаётгани ва бу юқори даражадаги тадбир Тошкентдек марказда, халқаро масалаларга оид мавзулар муҳокама этиладиган шаҳарда ўтказилаётгани ниҳоятда муҳим. Ташкилий масалалар мукаммал даражада ҳал этилганига гувоҳ бўлдик. Ўзбекистонга, мазкур жараёнга ҳисса қўшаётган барча дўстларимизга ташаккур. Айниқса, Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила хоним Норбоевага миннатдорлик билдираман. Мамлакатда ғоят муваффақиятли ишлар, жумладан соҳа ривожини кўзлаган яхши ташаббуслар амалга оширилган. Натижалар аъло ва жуда фойдали.

– Анжуман доирасида турли йўналишлар, жумладан аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, камбағалликни қисқартириш, қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқини ҳимоя қилиш, гендер тенгликка эришиш, илм-фан ва технологияни ривожлантириш ҳамда ёшларни қўллаб-қувватлаш каби ҳаётий долзарб мавзулар муҳокама этилмоқда.

Шу боис бу йил ассамблея учун “Ижтимоий тараққиёт ва адолат учун парламент ҳаракати” мавзуси танланган. Шу нуқтаи назардан ўртага ташланаётган, халқаро парламентаризм йўналишида ечимини кутаётган қайси муаммолар эътиборингизни тортди? Умуман, парламент тизимида қандай оғриқли масалалар мавжуд?

– Албатта, бундай платформалар турли ғоя ва фикрлар бирлашадиган, муҳокама қилинадиган майдон ҳисобланади. Бугунги кунда дунёдаги энг жиддий муаммолардан бири – одиллик йўқолгани. Яъни, давлатлар ўртасидаги адолатсизлик, урушларнинг ғайриинсоний оқибатлари, айниқса Фаластиндаги Ғазо секторида 1,5 йилдан буён давом этаётган зиддият – буларнинг бари дунё тизими таркибидаги муаммоларни адолатли ҳал қилиш имконияти камайиб бораётганини кўрсатиб турибди. Бошқа томондан эса бойлик дунёнинг маълум жойларида тўпланиб қолгани, инсонларнинг салмоқли қисми қашшоқликда ҳаёт кечираётгани ва афсуски, даромад тақсимоти адолатдан узоқлиги ачинарли.

Шунга ўхшаш яна бир мисол: мамлакатларнинг кучайиб бораётган экологик муаммоларни ҳал этишдаги муваффақиятсизлиги ва ночорлиги ҳам инсоният зиммасидаги оғир юк. Турли соҳалар – хоҳ иқтисодий, хоҳ ижтимоий, хоҳ халқаро тизимда ҳокимият ва ҳукмронликни қўлига олганларнинг сўзи ўтишини акс эттирган адолатсизлик тоқат қилиб бўлмайдиган даражага етди. Шу боис энди дунёнинг глобал адолатсизлик муаммосини биз билган, аввал синовдан ўтган ва тажрибада кўрилган усуллар билан ҳал қилиб бўлмайди. Янгича фикр билдириш, бошқа дунёқарашни кашф этиш, ўзгача таклифларни илгари суриш лозим. Демак, биз бундай халқаро тадбирларга имконият сифатида қараймиз.

Ишончим комил, бу умумий вазият ижобий ечимини топади. Бу борада мазкур ассамблея жуда муҳим платформа вазифани ўтайди. Барчамиз биргаликда самарали ечимлар излашимиз, дунёга келган инсоннинг ҳуқуқи, суверенитетда давлатлар тенглиги тамойилига асосланган янги дунё тизимини барпо этишимиз шарт.

Туркия айни масалаларни ҳар бир сессияда муҳокама қилиш, маъруза билан чиқишга тайёр. Бу борада катта куч сарфлаган ҳолда ишлашда давом этади.

– Ўзбекистон сўнгги йилларда миллий парламент фаолияти орқали ижтимоий тараққиёт ва адолатни таъминлаш йўлида самарали ислоҳот олиб бормоқда. Хорижий мутахассислар фикрича, бу муваффақиятлар мамлакат етакчиси ташаббуслари билан янги босқичга кўтарилмоқда. Айни масалада Сизнинг фикрингиз ҳам биз учун жуда муҳим: бугунги кунда мамлакатимизда парламент йўналишида амалга оширилаётган ишларга қандай баҳо берасиз? Юбилей ассамблея Ўзбекистонда ўтиши янги ренессанс йўлида қай даражада муҳим қадам бўлиб хизмат қилади?

– Биринчи навбатда, Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийлари бошчилигида янги бир уйғониш ҳаракати бошланганини диққат билан кузатиб бормоқдамиз. Натижалар ҳам муваффақиятли. Бундай уйғониш ҳаракати аслида Ўзбекистон билан чегараланиб қолмайди.

Ўйлаймизки, ушбу ислоҳотлар халқаро миқёсда, айниқса турк дунёсига таъсир қилади. Зеро, Ўзбекистон муҳим даврдан ўтяпти. Яъни, Мовароуннаҳр цивилизациянинг асл илдизи эканини ҳамма билади. Бир томонда Улуғбек расадхонаси – моддий илмларга алоҳида аҳамият берилган маскан. Вақтни бугунги кун билан ўлчасак, гап дунё астрономияси, фазо фанлари мутахассислари, соҳа даҳоси Али Қушчи юрти ҳақида кетаётганини англаймиз.

Ирфон мактаби илдизлари ҳам шу заминда. Ўзбекистон Абдулхолиқ Ғиждувонийдан тортиб, Баҳоуддин Нақшбанд ва Юсуф Ҳамадонийгача кўп соҳаларда маънавиятли кишилари билан танилган, буюк анъаналарга эга ўлка. Ислом илмида Имом Мотуридий, Имом Термизий, Имом Бухорий каби буюк устозлар ва зотлар мавжуд бўлган цивилизация тажрибаси ҳақида гапиряпмиз.

Айтмоқчиманки, мамлакатингиз уч хил ҳаракат, тўғрироғи уч хил манба билан таъминланган буюк цивилизация маркази. Самарқанд, Хива, Бухорога борганингизда шунчаки гўзал меъморчилик асарлари, чиройли шаҳарлар билан чекланмай, илм-фан ва маънавият уйғунлигини ҳам кўрасиз. Шундай буюк ўтмишга эга давлат янада кучлироқ бўлиб, буюк цивилизация ҳаракатини давом эттира олади, албатта. Биз катта қизиқиш билан Ўзбекистоннинг бу муваффақиятли юриши давом этиши ва якунлашини кутиб, дуоларимизда сўраб қоламиз.

– Биламиз, Туркия ҳам Ҳурматли Президент Режеп Таййип Эрдоған раҳбарлигида парламент тизимида фаол ишлаб, айни жараёнда мамлакатлар билан интеграциялашувга алоҳида эътибор қаратмоқда. Шу нуқтаи назардан мамлакатингиз ҳозир Ўзбекистон билан ҳамкорликнинг қайси босқичида турибди? Давлатларимиз биргаликда қандай лойиҳа ва ташаббуслар устида ишлаяпти? Статистика, факт ва рақамлар келтира оласизми...

– Албатта, Президентимиз раҳнамолигида Туркия сезиларли силжиш арафасида турибди. Республикамиз, айниқса, сўнгги йилларда турли соҳаларда жиддий муваффақиятларга эришди. Бир мисол келтираман: миллий мудофаа саноатимизни олайлик. Туркия бу борада дунё бўйича етакчи учлик, тўртликдан ўрин эгаллаб, улкан ютуқларга эришди. Бир вақтлар, унчалик узоқ эмас, бундан 10-15 йил олдин кимдан қурол олсак экан, деб эшик олдида кутиб турган мамлакатимиз бугун, айниқса, дронлар, қуролли учувчисиз учоқлар ва миллий мудофаа саноати соҳасида илғор давлатга айланди.

Туркия демократия учун энг оғир бадал тўлаган юртлардан бири. Бизда турли тўнтариш уринишларига қаршилик кўрсатган халқ, мавжуд. Ўз гаровдагиларини ҳимоя қилган демократия мавжуд.

Туркия парламентида олти сиёсий гуруҳ, 14 сиёсий партия вакиллари бор. Булар тамоман қарама-қарши партиялар. Бу ҳам республиканинг демократик вакиллиги нуқтаи назаридан жуда муҳим ўзгариш. Яъни, мамлакатимиз ўз демократияси, иқтисодиёти, илм-фани, маданияти ва санъати билан маълум бир поғонага кўтарилишга ҳаракат қиляпти. Айтмоқчимизки, биз каби буюк цивилизацияларга мансуб халқлар илдизсиз, тарихсиз яшолмайди.

Туркчада чиройли бир гап бор: Ўтмишда илдиз отган келажак. Яъни, дарахтнинг илдизи ерга чуқур кириб кетгандек. Биз ўз цивилизация илдизларимиз, ўзлигимиз ва маданий меросимиздан куч оламиз, бироқ ҳеч қачон ўтмишда қолиб кетмаймиз, ҳар доим олдинга қараб юрамиз, ҳар вақт эртанги кунимизни янада кучлироқ қуришга интиламиз.

Туркияда ҳам, Ўзбекистонда ҳам шунга ўхшаш туйғулар бисёрлигини биламан. Шунинг учун икки давлат етакчилари Режеп Таййип Эрдоған ва Шавкат Мирзиёев ўртасида жуда яқин дўстлик муносабатлари шаклланган. Ҳатто, биродарлик ришталари, дейишимиз мумкин. Бу ҳукуматларда ҳам акс этмоқда. Ушбу ҳамкорлик халқларимиз ўртасидаги бирдамликка айланмоқда. Бунинг учун ўзаро сафарлар, бориш-келишни кўпайтириш, ҳар икки давлатда таҳсил олаётган ўзбекистонлик ва туркиялик талабалар сонини кўпайтириш, туризм соҳасини янада ривожлантириш, умумий савдо алоқаларини кучайтириш зарур.

Товар айирбошлаш миқдорини беш миллиард долларга етказиш режалаштирилган. Ҳозир бу рақам уч ярим миллиард доллар. Умид қиламизки, қисқа вақт ичида мўлжалга етамиз. Илдизларимиздан келиб чиққан ҳолда, кейинги авлодларимиз учун жиддийроқ мақсадларни кўзлашга ҳаракат қиламиз.

Меҳнат қилсак, охир оқибат йўлимиз очилади. Мудом миллий мақсадларимиз сари одимлаб, ўзлигимиз, келажагимизни юксалтириб бораверамиз.

– Қизиқарли суҳбат учун ташаккур. Мамлакатимизга яна бир бор хуш келибсиз, деймиз! Қардош ўзбек халқига тилакларингизни йўллашингиз, ташриф таассуротлари билан ўртоқлашишингиз мумкин.

– Мен жуда мамнунман. ЎзА орқали бутун Ўзбекистон халқига, биродарларимга қизғин саломим ва муҳаббатимни изҳор этмоқчиман. Раҳмат!

<iframe width="650" height="430" src="https://www.youtube.com/embed/mm1Mid9uMIo" title="Oʻzbekiston buyuk oʻtmishga ega davlat..." frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Беҳруз Худойбердиев, Нишонбой Абдувоитов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркия Буюк миллат мажлиси раиси билан эксклюзив суҳбат (+видео)