Туркия: БМТни ислоҳ қилиш зарур
Туркия Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тизимини ислоҳ қилиш тарафдори, чунки тузилманинг ҳозирги шакли тинчлик ва хавфсизликни сақлашда самарали роль ўйнай олмаяпти. Бу ҳақда Президент маъмурияти алоқа бошқармаси бошлиғи Фахреттин Алтун маълум қилди:
- Биз БМТ хавфсизлик кенгаши доимий аъзолари ташаббусларини мунозарали вазиятларда тўғридан-тўғри ёки манфаатдор томон сифатида блокланаётганини кўриб турибмиз. Бешта доимий аъзо масалани ўз манфаатидан келиб чиқиб, Осиё, Лотин Америкаси ва Африка мамлакатлари ҳудудларини оёғости қилган ҳолда ҳал қилади. Шунинг учун БМТни ислоҳ қилиш замони келди.
Алтуннинг фикрича, БМТ дунёда юзага келаётган инқирозни ҳал қила олмаслигини Украинадаги вазият яққол намойиш қилди.
- Ташкилот ўтмишда ҳам Босния ва Герцоговина, Руанда, Сурия ҳамда Косовода инсоният фожиаларининг олдини олишга ожиз эканини кўрсатганди, - дея хулоса қилган мулозим.