Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашида Туркия oзиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик саноатчилари уюшмаси бошқарув кенгаши раиси бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамда инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш, Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноатидаги салоҳиятини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда тармоққа ўзига хос инновацияларни жорий этиш лойиҳалари ҳақида сўз борди.
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш, тармоққа рақамлаштириш жараёнини жорий этиш борасида қатор ишлар олиб борилмоқда. Тизимда натижадорликни ошириш мақсадида аграр соҳадаги ҳамкорлик Ўзбекистон ваТуркия учун устувор йўналиш ҳисобланиши, бу борада икки томонлама алоқаларни кенгайтириш муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
Н.Бозорова, ЎзА мухбири