2023 йил 5-6 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, Туркий давлатлар география кенгаши ҳамкорлигида “Туркий халқлар тарихида Туркистоннинг ўрни” мавзусида халқаро конференцияси ташкил этилди.

Туркий давлатлар ташкилоти, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ҳамда Туркий давлатлар география кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган анжуманда Туркия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Озарбайжон, Қирғизистон ва бошқа давлатлардан ташриф буюрган олимлар, халқаро ташкилотлар вакиллари турли мавзуларга бағишланган маърузалари билан қатнашди.

Халқаро конференциядан кўзланган асосий мақсад Туркий халқларнинг минг йиллар аввал шаклланган тарихини янада чуқурроқ ўрганиш, сиёсий, иқтисодий, маданий, географик ўтмишини талқин қилиш, миллий-маданий ўзлигига таяниб муштарак тарихини, бирлик ва қардошлик ғоясига хизмат қиладиган манбаларни яратиш ва келажак авлод учун етказиб беришдан иборат.

Тадбирни кириш сўзлари билан очиб берган Туркий давлатлар география кенгаши бош котиби Ойбек Норинбоев бой маданият, тарихга эга Туркий давлатлар фаолиятидаги самарали ҳаракат, тарих билан боғлаганда Туркистоннинг беқиёс ўрни хусусида фикр юритди.

[gallery-14938]

Шу жумладан, Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникасиялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжа, Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби ўринбосари Мирвоҳид Азимов, Истанбул Тиcарет университети ректори Абдулҳамид Авшар, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти директори Азамат Зиё нутқ сўзлаб, халқаро конференциянинг бугунги кундаги тарихий аҳамияти ҳақида алоҳида тўхталди.

– Халқаро конференция доирасида турк олами ҳамкорлиги, буюк Туркистоннинг беқиёс ўрни, бугунги Туркий давларлар ташкилоти фаолиятидаги аҳамиятини муҳокама қилдик, – деди Туркиянинг Селчук университети Адабиёт факультети профессори Мустафо Демирчи. – Иқтисодий, йўл-транспорт ва яна бошқа соҳалардаги бирлашувларни янада ривожлантириш керак. Ҳозирда туркий давлатлар таълим соҳасида ҳам бирлашиши мақсадга мувофиқ. Бугун таълим, илм-фан йўналишларидаги лойиҳалар ҳам ўртага ташланган.

Тадбирда, шунингдек, Туркий давлатлар олимлари ўртасидаги қўшма лойиҳаларсиз мақсадларга эришиш мушкул экани маълум қилинди. Шу боис, ўзаро бирлашиш, ҳамкорликда ишларни ривожлантириш зарурлиги ҳам айтилди.

Анжуман доирасида туркий бирлик, турк дунёсининг қадим ўтмиши, Туркистон давлатчилиги, туркийлар маданияти ва санъати, Туркистон халқларининг фанга, ислом дини ривожига қўшган ҳиссаси мавзуларидаги маърузалар тингланди. Биламиз, бугунги кунда туркий дунё шиддат билан интеграция жараёнига қадам қўймоқда. Айтиш керакки, туркий давлатларнинг иқтисодий, сиёсий ва маданий ҳамкорлигини уларнинг ўтмишдаги бирлигини англашсиз тасаввур қилиб бўлмайди.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/a7-c3n5rLks" title="“Turkiy xalqlar tarixida Turkistonning oʻrni” –   xalqaro konferensiyadagi tahlil" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

– Бугун биз давлат раҳбарлари ижобий мисолларида кўряпмизки, Туркий халқларга бугун аҳиллик, бирдамлик, жипслик керак, – деди ЎзЖОКУ ректори Шерзодхон Қудратхўжа. – Бугун биз ҳатто битта ўрта туркий тилда гаплашмоқчимиз. Гарчанд жуғрофан ҳар хил қитъаларда жойлашган бўлсакда, туркий давлатлар ҳамкорлиги бизни бирлаштирмоқда.

Юқори даражада ўтаётган илмий-амалий йиғилиш “Туркистонда сиёсат ва бошқарув, Туркий давлатчилик анъаналарининг асослари”, “Туркистонда илм-фан ва маданият ёхуд Ўрта аср классик Ислом маданияти тимсолида Мовароуннаҳр”, “Туркистоннинг меъморий обидалари ва санъати”, “Туркистоннинг Туркий ва минтақа халқлари ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти”, “Туркистон ва Туркий дунё” каби мавзуларда ҳам қизиқарли тақдимотлар намойиш этилди.

Буюк мутафаккир олим Имом Бухорийнинг “Илмдан бошқа нажот йўқ” шиори остида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган халқаро конференция иштирокчиларга Туркистон тарихи ва туркий халқларнинг маданий бойлигини илмий жиҳатдан ўрганиш имконини бераётгани қувонарли.

Анжуманнинг амалий натижаси сифатида маърузачи олимлар, иштирокчиларнинг илмий мақолалари алоҳида тўплам шаклида нашр этилишини маълум қилган жоиз. Конференциянинг иккинчи куни ҳам қатор маърузалар, муҳокама ва мунозара шаклида давом этди. Туркийлар тарихига доир мавзулар ўзаро муҳокама қилинди.

Беҳруз Худойбердиев, Носиржон Ҳайдаров (фото), Аслиддин Алижонов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Туркий халқлар тарихида Туркистоннинг ўрни” –  халқаро конференциядаги таҳлил (+Видео)