Аввал хабар берганимиздек, ЮНЕСКО томонидан Умумжаҳон мерос объекти сифатида эътироф этилган кўҳна Хива шаҳрида IV Халқаро бахшичилик санъати фестивали доирасида “II Туркий дунё маданияти форуми” ўтказилди.

Форум доирасида оғзаки халқ ижодини сақлаш ва ривожлантиришга бағишланган халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. Унда туркий дунё мамлакатларининг таниқли давлат ва илм-фан арбоблари иштирок этди. Фахрий меҳмонлар орасида Озарбайжон Республикаси маданият вазири Адил Керимли, ТУРКСОЙ — Халқаро туркий маданият ташкилоти бош котиби Султан Раев, Туркий маданият ва мерос фонди президенти Актоти Раимкулова, Халқаро туркий академия президенти Шахин Мустафаев, Туркий давлатлар парламент ассамблеяси бош котиби Меҳмет Сурейя Эр, Қирғиз Республикаси  маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати  вазири ўринбосари Гульбара Абдикаликова ва бошқа юқори мартабали меҳмонлар бор.  

Анжуманнинг илмий қисмида Россия, Туркия, Озарбайжон, Қирғизистон ва Қозоғистон каби давлатларнинг етакчи фольклоршунослари, шу жумладан Карл Рейхель, Фикрет Туркмен, Инкён О, Огюз Меҳмет Оджал, Мэтин Экиджи, Анарбой Булдибой, Гульнор Ҳусаинова ва бошқа халқаро олимларнинг бахшичилик санъати тарихи ва унинг жаҳон маданиятидаги ўрни, номоддий меросни сақлаш масалалари ҳамда оғзаки халқ ижоди анъаналарни ўрганишнинг замонавий ёндашувларига бағишланган маърузалари тингланди.  

Конференцияда мамлакатимиз фольклоршунослари ҳам ўзларининг бахшичилик санъатидаги долзарб муаммолар ва уни ривожлантириш истиқболларига бағишланган илмий-назарий  мақолалари билан  фаол иштирок этмоқда.  

Тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбеков бундай нуфузли форумнинг айнан Хивада ўтказилишида рамзий маъно мужассам эканлигини таъкидлади:  

– Хива нафақат тарихий мерос дурдонаси, балки қадимдан илм-фан, маданият ва санъат ривожида муҳим роль ўйнаган маънавият марказидир. Фестивалнинг ушбу шаҳарда ўтказилиши маданий урф-одатларимиз давомийлигини ҳамда уларни келажак авлодлар учун асраб-авайлаш муҳимлигини  кўрсатади. Хива шаҳрининг 2020 йилда “Туркий дунёнинг маданий пойтахти”, 2024 йилда “Ислом дунёсининг туризм пойтахти” деб  эълон қилиниши унинг маданий аҳамияти халқаро даражада эътироф этилаётганидан далолат беради.  

Маданият вазири сўнгги йилларда қардош мамлакатларда ташкил этилаётган йирик анжуманлар, уларда илгари сурилаётган таклиф ва ташаббуслар маънавий бирлигимизни мустаҳкамлаш, умумий қадриятларимизни сақлаш ва халқларимизни янада бирлаштиришга хизмат қилаётганини ҳам алоҳида таъкидлади. Хусусан, Озарбайжон дурдонаси ва туркий  оламнинг маданий пойтахтларидан бири — Шуша шаҳрида  бўлиб ўтган “I Туркий дунё маданияти форуми” дўстона муносабатларни  янада мустаҳкамлаш ва ўзаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишда муҳим қадам бўлди.  

— Ўзбекистон туркий тилли давлатлар ҳамкорлиги доирасида ташкил этилаётган  тадбир ва лойиҳаларда  фаол иштирок этиб келмоқда. Мамлакатимизда маданият ва санъат кунлари, ёшлар ва театр фестиваллари, ижодий форумлар мунтазам ўтказилади. Юртимиз олимлари ва маданият арбоблари туркий тиллар ва адабиёт ривожига бағишланган халқаро  анжуманларда фаол қатнашмоқда, — деди О. Назарбеков.

Маданият вазири “Туркий адабиёт дурдоналари” китобининг 100 жилдлиги ўзбек тилида нашр этилгани ушбу ҳамкорликнинг амалий натижаларидан бири эканлигини алоҳида таъкидлади. Ушбу мажмуадан  Ўзбекистон, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Туркманистон ва Венгриядаги 450 дан ортиқ классик ва ҳозирги замон ижодкорларининг асарлари жой олган.  

Анжуманда Халқаро туркий маданият ташкилоти (ТУРКСОЙ) бош котиби Султан Раев ҳам сўзга чиқиб, Ўзбекистоннинг туркий цивилизация ривожидаги алоҳида ўрнига тўхталиб ўтди.  

— 30 йилдан ортиқ фаолиятимиз давомида санъат, тил, адабиёт ва мусиқа орқали  туркий дунёнинг ўзлигини сақлаб қолишни энг муҳим  вазифамиз деб биламиз. Ушбу форум биз учун шунчаки маданиятлар учрашуви эмас, балки муштарак қадриятлар ва истиқболдаги мақсадларга асосланган цивилизациянинг янги концепциясини шакллантириш рамзидир. Ўзбекистон буюк мутафаккир, шоир ва файласуфлар ватани сифатида тарихан туркий-мусулмон тамаддун марказида жойлашган. Алишер Навоий,  Имом Мотуридий, Баҳоуддин Нақшбандий, Абу Райҳон Беруний каби буюк олим ва мутафаккирлар бизга соғлом тафаккур ва юксак ахлоқ йўлини  кўрсатган. Туркий дунё илм-фани ва маданияти бешиги бўлмиш Ўзбекистонда бундай муҳим анжуманда сизлар билан бирга бўлиш мен учун катта шараф ва бахтдир, — деди С. Раев.

— Бизнинг маданий меросимиз нафақат  ўтмиш ҳақидаги хотира, балки келажакка йўл кўрсатувчи маёқдир. У ўзлигимизни мустаҳкамлаб, биз учун илҳом манбаи ва туркий дунёни бирлаштирувчи маънавий таянч бўлиб хизмат қилади. Бугун олдимизда  бу хазинани асраб-авайлаш билан бирга  уни бойитиш вазифаси турибди, — деди Туркий маданият ва мерос  фонди  президенти Актоти Раимкулова.

У  мазкур фонд “Туркий дунё нигоҳи — 2040” ва “Turk Time” каби  стратегик ҳужжатлар ҳамда туркий давлатлар раҳбарларининг  топшириқларига  асосан фаолият юритишини қайд этди.  

— Биз туркий халқларнинг бой маданияти ва меросини асраб-авайлашга қаратилган қатор лойиҳаларни амалга оширамиз. Туркий олам реставраторлари, тарихчилари ва архитекторлари уюшмаси ташкил этилган.  Маданий меросни асраш масалаларига бағишланган  анжуманлар ўтказилди, — дейди А. Раимкулова.

Жамғарма раҳбарининг сўзларига кўра, Қозоғистоннинг тарихий ерлари бўйича “Туркий дунё карвони” ташаббусининг ҳаётга татбиқ этилиши муҳим воқеа бўлди. Бундан ташқари, Остона декларациясида кўзда тутилган вазифаларни амалга ошириш доирасида ёдгорликларни муҳофаза қилиш соҳасида янги йўналишларга асос бўлган Аввакул уй-музейини реставрация қилиш ишлари якунланган.  

— Фонд Ўзбекистон билан боғлиқ муҳим лойиҳаларни ҳам амалга ошириб келмоқда. Масалан, 2024 йилда “Туркий мерос” номли кўп тилли каталог ва рақамли платформани яратиш бўйича туркий дунё, шу жумладан Ўзбекистон олимлари билан ҳамкорликни йўлга қўйдик. Ушбу лойиҳа  кенг жамоатчиликка минтақамизнинг бой маданий ресурсларидан  фойдаланиш имконини беради, — деди А. Раимкулова.

Азиза Алимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркий дунё маданияти, илм-фани ва халқлар бирдамлиги