Сўнгги ўттиз йил мобайнида туркий давлатлар ўртасида лотин ёзувига асосланган умумий алифбо яратиш ғояси кўп бор муҳокама қилинган. Ўзбекистон, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон ва бошқа туркий мамлакатлар халқларини бирлаштириш мақсадини кўзлаган айни жараёнда янги чақириқ, имкониятлар пайдо бўлмоқда. Янги алифбо нафақат ёзувни, балки миллий ўзлик, маданий мерос ва келажакка қадам қўйиш истагини ҳам ифодалайди. Алифбонинг халқаро даражада ўзгариши, гўёки, дарё ёқасидаги икки қитъани ё ажратиб туради, ёки бирлаштиради. Шу маънода мазкур ташаббус туркий бирлик дарёси икки соҳилини бирлаштирувчи кўприк бўлиши мумкин.

Асрлар оша қайта тикланаётган бирлик

Бугун туркий мамлакатлар ҳар хил алифбодан фойдаланмоқда: Ўзбекистон, Туркия ва Қозоғистонда лотин ёзуви амалда, айрим давлатларда ҳамон кириллча ҳукмрон. Ягона алифбо орқали эса қардош халқлар ўртасида маданият ва тил бирлиги таъминланишига умид бор.

Туркий халқлар ўтган аср 20-йилларида ҳам лотин алифбосига ўтиш ҳаракатини бошлаган эди. Ўшанда собиқ Совет Иттифоқида туркий тилли республикалар лотин алифбосини қабул қилган ва бу ҳаракат “Яналиф” (янги алифбо) номи билан танилган. Масалан, 1926 йил Боку шаҳрида бўлиб ўтган Биринчи Бутуниттифоқ туркология қурултойида туркий халқлар янги алифбо бўйича ҳамкорлик масаласини муҳокама қилган. Айниқса, татар, ўзбек ва озарбайжон халқлари лотин ёзувига асосланган алифбони кенг қўллаган. Бу жараён 1940-йилларда тўхтатилиб, туркий республикалар кирилл ёзувига қайтишига тўғри келган.

Шундан сўнг туркий халқларнинг ёзув томонлама яқинлигида бироз узилиш юз берган бўлса-да, улар ҳамиша ўзаро тил билан боғлиқ риштани сақлаб қолган. Мана энди тарихий жараён тикланиб, янги қадам қўйилиб, лотин алифбоси орқали бирлашиш истаги қайта кўтарилмоқда. Ягона алифбо халқлар ўртасида, гўёки, ёзувдаги “бир миллат, бир маданият” рамзига айланмоқда.

Ягона алифбо – тилларнинг қайта жонланиши,

маданий бирлик мустаҳкамланиши

Лотин ёзувига асосланган ягона туркий алифбо туркий давлатлар маданий интеграциясини кучайтиради, ўзаро муносабатларни осонлаштиради. Қардош эллар бир-бирининг адабиёти, оммавий ахборот воситалари, илмий асарларини қийинчиликсиз ўзлаштириш имконига эга бўлади.

Иқтисодий ҳамкорликнинг ривожланиши

Ягона ёзув орқали туркий давлатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар тезлашади. Товар ва хизматлар тақдим этилиши, савдо шартномалари қулай ва тезкор тузилишида ҳам айни омил муҳим аҳамият касб этади.

Глобал майдонда туркий тиллар таъсири ошиши

Лотин ёзувига асосланган алифбо туркий тилларни халқаро миқёсда танитишда муҳим қадам ҳисобланади. Маълумки, лотин алифбоси бутун дунё бўйлаб тарқалган, кўплаб мамлакатларда расмий ёки кенг қўлланадиган алифбо ҳисобланади. Туркий давлатлар ушбу ёзувга ўтиш орқали ўз тилини глобал ахборот майдонида янада ёрқин намоён эта олади.

Миллий маданий идентификация масаласи

Туркий давлатларнинг ҳар бири ўзига хос маданий, тарихий меросга эга. Қардош халқларнинг алоҳида алифболари муайян маданий рамз сифатида қабул қилинган. Ягона алифбо жорий қилиниши ушбу давлатлар ўз тарихий ёзувидан воз кечишини талаб қилиши мумкин.

Кирилл алифбосида ёзилган тарихий асарлар ва адабиётларни янги ёзувга ўгириш мураккаб жараён. Катта авлод учун кириллда битилган асарлар, ҳужжатлар нафақат хотира, балки жонли таълим воситасидир. Ягона алифбога ўтишда уларнинг эски манбаларга кириш имконияти чекланади. Бу халқлар аро тарихий маълумотларни тушунишда чегара пайдо қилиши эҳтимоли бор.

Молиявий ва ташкилий муаммолар

Ягона алифбони жорий қилиш катта маблағ талаб қилади. Мактаб ва университетларда таълим дастурлари қайта кўриб чиқилиши, янги дарслик, адабиётлар нашр қилиниши зарур. Бу жараён нафақат давлат бюджетидан улкан сармоя талаб қилади, балки ишбилармонлар, аҳолининг молиявий аҳволида ҳам ўзгариш ясаши мумкин.

Ечимини кутадиган масалалар

Ягона алифбо жорий қилинишидан олдин туркий давлатларда бир қатор саволлар аниқ жавобини топиши лозим. Масалан, жараёнда қайси давлат етакчиликни эгаллайди? Туркий давлатларнинг ҳар бири ўз маданий, иқтисодий ва сиёсий мавқеини ҳимоя қилишга интилади. Алифбо танлаш жараёнида қайси давлат қоидалари устун бўлиши масаласи муҳим баҳс нуқтасига айланиши мумкин.

Тиллардаги тафовутни қандай ҳал қилиш мумкин? Хусусан, фонетик жиҳатдан фарқли жиҳатлар алифбо бирлашишига тўсқинлик қилиши эҳтимоли бор. Баъзи туркий тиллардаги мавжуд турли фонемаларнинг ҳар бири учун махсус белги керак бўлади.

Бирлик ва ўзлик ўртасидаги мувозанат

Хуллас, туркий халқлар учун ягона алифбо жорий қилиниши нафақат маданиятлар ва тиллар интеграцияси, балки миллатлар ўртасидаги тарихий боғлиқликни қайта тиклаш йўлидаги қадамдир. Бундай алифбо туркий халқлар учун ёзувдаги бирлик тимсолига айланиши мумкин. Бинобарин, ҳар бир халқ маданий ўзлигини сақлаб қолиш баробарида янгиликка қарши бориши эмас, пешвоз чиқиши, замон талабига жавоб беришга интилиши зарур. Ягона алифбо – мисоли, кўҳна дарахтга қўшиладиган янги шох: меваси миллатларнинг чиройли, ёрқин келажагига хизмат қилиши мумкин.

Азизбек Наҳанов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркий давлатлар учун ягона алифбо: миллий ўзлик ва бирлик ўртасидаги танлов