Ўзбекистон Республикасининг бугунги олиб бораётган прагматик ва очиқликка асосланган фаол ташқи сиёсати жаҳон ҳамжамияти томонидан ижобий қабул қилинмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бундай ташқи сиёсат тамойилини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий иродаси, мамлакатимизда олиб бораётган ислоҳот ва ташаббусларининг ўрни беқиёсдир.

Ҳозирда Ўзбекистон нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотларнинг тўлақонли аъзоси саналади. Мамлакатимизнинг бундай ташкилотлардаги фаол иштироки ҳамда савдо-иқтисодий ривожланишнинг долзарб муаммоларини ҳал этиш борасидаги илгари сураётган ташаббуслари жаҳон ҳамжамияти томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

Шу жиҳатдан олиб қаралганда юртимизнинг Туркий давлатлар ташкилотидаги иштироки муҳим саналади. Кейинги йилларда давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ташаббуслар ҳамда киритилган таклифлар сабабли ташкилотнинг функсионал вазифалари такомиллаштирилди. Ваколатлари кенгайтирилди. Бунга биргина 2022 йилда Самарқанд декларацияси мисолини келтиришнинг ўзи етарли бўлади.

Жорий йил 6 июль куни Озарбайжоннинг тарихий Шуша шаҳрида “Транспорт, ўзаро боғлиқлик ва иқлим ҳаракати орқали барқарор келажакни бунёд этиш” шиори остида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида амалга оширилган ишлар сарҳисоби ҳамда ташкилот доирасида эришиш мумкин бўлган янги лойиҳа ва ташаббуслар илгари сурилди.

Хусусан, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан бугунги ортиб бораётган глобал хавф ва хатарлар шароитида ташкил этилганлигига эътибор қаратилиб, бундай вазиятда азалий қардошлик руҳидан куч олаётган алоқаларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, умумий ёндашувларни ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари ташкилотга аъзо давлатлар томонидан дунёнинг асосий бозорларига чиқиш ҳамда Буюк ипак йўлини янги тарихий шароитда қайта тиклаш учун кўплаб ишлар амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлади. Сўнгги йилларда тузилма доирасида бу соҳадаги ҳамкорликнинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланиб, рақамли тизимлар ишга туширилгани ва бунинг натижасида Транскаспий халқаро транспорт йўлаги орқали юк ташиш ҳажми ўсиб бораётганлигига эътибор қаратиб, ушбу йўлакнинг рақобатдошлиги ва жозибадорлигини ошириш мақсадида бизнес учун энг маъқул тарифларни жорий этиш таклиф этилди.

Транспорт логистика соҳасида мамлакатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган “Ягона ойна” тизимини йўлга қўйиш, божхона-чегара ўтказиш пунктларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш ҳамда ТДТ доирасида Темир йўл маъмуриятлари кенгашини тузиш ва унинг дирекциясини Тошкент шаҳрида жойлаштириш каби ташаббуслари алоҳида аҳамиятга эга.

Жаҳон тажрибасида синовдан ўтган “Ягона ойна” тизимини йўлга қўйиш орқали давлатлар ўртасидаги юзага келиши мумкин бўлган турли тўсиқларни олдини олиш ва савдо-иқтисодий муносабатлар янада ортишига эришиш мумкин бўлади.

Маълумки, Ўзбекистон денгиз савдо йўлига тўғридан-тўғри чиқиш имкониятига эга бўлмаган ва мураккаб географик жойлашувдаги мамлакат ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, юқорида илгари сурилган ташаббус энг аввало, мамлакатимизнинг савдо-иқтисодий ва транспорт-логистика соҳасини ривожланиши учун қолаверса, ташкилотга аъзо давлатларнинг янада жадал интеграциялашувига хизмат қилади.

Қайд этиш жоиз, ушбу илгари сурилган ташаббусни амалга ошириш ҳозирги мураккаб ва зиддиятли вазиятлар шароитида мамлакатлар, хусусан, Ўзбекистон келажаги учун муҳим саналади.

Мавжуд имкониятларни кўриб чиқадиган бўлсак, жануб орқали денгиз портларига чиқиш йўлининг беқарор вазият туфайли хавф остидалиги, шимол томондан қўйилиши мумкин бўлган турли шартлар ва бошқа мавжуд йўлларнинг узоқлиги сабабли, таклиф этилаётган туркий дунё йўлагидан фойдаланиш мамлакатимиз келажаги учун самарали ҳисобланади.

Шу билан бирга, давлатимиз раҳбари томонидан навбатдаги саммитга қадар халқаро коридорлар имкониятларидан янада унумли фойдаланиш ва автоташувларни тўлиқ рақамлаштириш, “яшил” йўлаклар яратиш бўйича комплекс чора-тадбирларни биргаликда ишлаб чиқиш таклиф этилди.

Бундан ташқари, Иқлим ўзгаришларига қарши биргаликда курашиш ташаббуси доирасида Туркий экология кенгашини тузиш шунингдек, муқобил энергетика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида “Яшил энергетика сари туркий ҳаракат” концепциясини қабул қилиш каби ташкилот фаолиятини ривожлантириш борасидаги муҳим ташаббус ва таклифлар илгари сурилди.

Ишонч билан айтишимиз мумкинки, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган ташаббус ва таклифлар, Шушада бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги саммити доирасида қабул қилинган якуний ҳужжат “Қорабоғ декларацияси” салмоғини янада ошириши ҳамда ташкилотнинг кейинги ривожланишига хизмат қилади.

Адҳамжон МАМАДЖОНОВ, 

Тошкент давлат шарқшунослик университети таянч докторанти.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркий давлатлар ташкилоти: илгари сурилган муҳим ташаббуслар мамлакатлар тараққиётига хизмат қилади