Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) Бош котиби Бағдод Амреев бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда Ўзбекистон ва ТДТ ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболи муҳокама қилинди.

Ташкилот доирасида иқтисодий, савдо, транспорт, божхона, туризм, ҳуқуқ-тартибот, маданий-гуманитар соҳаларда кўп қиррали муносабат жадал ривожланиб бораётгани қайд этилди.

ТДТ билан ҳамкорликда мамлакатимизда ўтказиладиган тадбирлар жадвали, жумладан, Ёшлар форуми (3-4-июнь, Бухоро), “Қўқон хонлигининг туркий халқлар маданий мероси шаклланиши ва давлатчилиги ривожланишидаги ўрни” мавзусидаги халқаро илмий конференция (8-11-июнь, Қўқон), қишлоқ хўжалиги вазирлари йиғилиши ва Туркий агрофорум (3-4-июль, Тошкент) ташкил этиш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.

[gallery-7366]

Ташкилотнинг 2021 йил 12 ноябр куни Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган саммитида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан ТДТ доирасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича илгари сурилган ташаббусларини амалга ошириш юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Жорий йил Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилотининг Биринчи саммитига тайёргарлик кўриш ва тадбирни ўтказиш билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Мулоқотда минтақавий ва халқаро кун тартибининг айрим масалалари ҳам муҳокама қилинди.

С.Раҳимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби билан учрашув