Туркий давлатлар ташкилотининг Самарқандда ўтказилган биринчи саммити арафасида юртимизда 100 жилддан иборат шу номдаги китоблар туркуми нашр этилди.

Давлатимиз раҳбари 2019 йил 15 октябрь куни Озарбайжоннинг Боку шаҳрида ўтказилган Туркий давлатлар ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги саммитида ташкилотга аъзо давлатлар адабиётининг энг сара намуналаридан “Туркий адабиёт дурдоналари” номли 100 жилдлик китоблар тўпламини ҳар бир мамлакатнинг она тилида нашр этиш ташаббусини илгари сурган эди. Ушбу ташаббус асосида илк бор Ўзбекистонда мана шу тўплам тайёрланиб, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида, она тилимизда чоп этилди.

Жамланмага умумтуркий адабиётнинг энг сара намуналари, ўзбек, қорақалпоқ, турк, озарбайжон, қозоқ, қирғиз, туркман ва венгер адабиётининг XI-XXI асрларга мансуб 629 нафар атоқли шоир, адиб ва мутафаккирларининг асарлари киритилган.  

Китоблар туркуми Маҳмуд Қошғарий, Юсуф Хос Ҳожиб, Аҳмад Югнакий, Аҳмад Яссавий, Сулаймон Боқирғоний ва Носириддин Рабғузий асарларини ўз ичига олган беш жилдлик “Умумтуркий адабиёт намуналари” билан бошланади. 6-33 жилдлар “Ўзбек адабиёти намуналари”дан иборат бўлиб, ундан Алишер Навоий асарларидан замонавий ўзбек шеърияти ва насри намуналаригача ўрин олган.

Шунингдек, мажмуанинг 17 жилди турк адабиёти, 16 жилди озарбайжон, 10 жилди қозоқ, 9 жилддан қирғиз ва туркман адабиёти, 5 жилди қорақалпоқ ва 1 жилди венгер адабиёти вакилларининг асарларидан иборат.  

– Ушбу адабий ганжина нафақат Марказий Осий, балки бутун туркий тилли давлатлар орасида илк бор рўёбга чиқарилган йирик адабий лойиҳанинг амалий ифодаси, аниқроқ айтадиган бўлса, Янги Ўзбекистоннинг янги сиёсий маҳсули, она юртимизда маданият ва санъатга кўрсатилаётган улкан ғамхўрликнинг, халқимизнинг қардош халқлар ва уларнинг сўз санъатига нисбатан юксак ҳурмат-эҳтироми рамзидир, – деб ёзади туркум биринчи жилди сўзбошисида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид.

Туркумни тайёрлаш учун 200 нафардан ортиқ таржимонлар, 100 нафардан кўпроқ адабиётшунос, матншунос олимлар, адиблар, муҳаррир ва рассомлар жалб этилган.

Асарлар мажмуаси “Ўзбекистон” нашриёти томонидан 200 минг нусхада чоп этилди.

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркий адабиёт дурдоналари