Ватанимиз тарихидаги 24 август санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1896 йил (бундан 129 йил олдин) – Туркистон генерал-губернатори Александр Вревский Россия империясининг ҳарбий вазири, генерал-адъютант Пётр Ванновскийга Туркистонни Россиянинг Европа қисми билан боғлайдиган узлуксиз темир йўли ўтказиш тўғрисида мактуб билан мурожаат қилди. Тарихчи Анорой Тоғаеванинг таъкидлашича, мактубга Сирдарё вилояти ҳарбий губернаторининг рапорти ва Тошкент шаҳар думасининг Тошкент–Оренбург темир йўлини ўтказиш тўғрисидаги қарори ҳам илова қилинган. 

1905 йил (бундан 120 йил олдин) – Туркистон жадидчилик ҳаракатининг раҳнамоси Маҳмудхўжа Беҳбудий томонидан мактаблар учун яратилган “Умумий жўғрофиядан сайланма китоб” дарслигини чоп этиш учун Санкт-Петербург цензурасидан рухсат олинди. Тарихчи Дилноза Жамолованинг қайд этишича, дарслик 1906 йилда Самарқанддаги Г.И.Демуров матбаасида чоп этилган. Дарслик 106 саҳифадан иборат бўлиб, кириш қисмида географиянинг фан сифатида юзага келиш тарихи, Марказий Осиё олимларининг бу соҳадаги хизматлари ёритилиб, уларнинг асарларидан намуналар келтирилган. Шунингдек, муаллиф янги илмдан бехабарларни танқид қилиб: “Агарда жўғрофияни ўқимасак, дунёға тараққий қилолмаймиз”, – деб қайд этган. Дарсликда “Жўғрофия”, “Туркистон донишмандлари” “Жўғрофия ўқимоқни нафъи”, “Эски ва янги донишмандлар”, “Янги ҳукамоларнинг сўзидан намуна”, “Ер айланганда устидагиларнинг йиқилмаслиги”, “Ўлчам – миқёс, маблағ – пул” каби мавзулар ўрин олган. 

Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, Беҳбудий – қомусий олим. Унинг асосий илмий-ижодий, таълимий-тарбиявий ва педагогик фаолияти қирраларидан бири ҳозирги ўзбек география фани ва таълим-тарбиясига мустаҳкам асос яратганлиги билан катта аҳамиятга моликдир. Демак, бугунги кун география фани ва таълимининг назарий ва амалий асослари буюк Беҳбудий ҳамда бошқа жадид географлари бошлаган таълимий-тарбиявий ишларнинг мантиқий давомидир.

1964 йил (бундан 61 йил олдин) – Россия Федерацияси космонавт-учувчиси, америка астронавти, миллати ўзбек Солижон Шарипов таваллуд топди. У товушдан тез учар самолётларни бошқарган (жами 950 соат учган). 1998 йил 22 январь – 1 февралда Америка Қўшма Штатларининг “Эндевор” (STS89) космик кемасида парвоз килган. У 2004 йил октябрда Россиянинг махсус космик кемасида 10-халқаро космик экипаж аъзолари билан бирга Қозоғистондаги Бойқўнғир космодромидан космосга парвоз қилган. Солижон Шарипов Қирғизистон Республикаси Қаҳрамони унвони (1998), Ўзбекистон Республикасининг “Буюк хизматлари учун” ордени (1999), Россия Федерациясининг Қаҳрамони унвони билан мукофотланган (2005).

1992 йил (бундан 33 йил олдин) – Тошкентда Жанубий Кореянинг «DAEWOOMotors» корпорацияси ва Ўзбекистоннинг «Автоқишхўжмаш» давлат концерни ўртасида Андижон вилоятининг Асака шаҳрида йилига 180 минг автомобил ишлаб чиқарадиган «O‘zDAEWOOavto» қўшма корхонасини қуриш тўғрисида шартнома имзоланди. 

1993 йил (бундан 32 йил олдин) – Тошкентда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ваколатхонаси иш бошлади. Ўзбекистон ўша кундан бошлаб БМТ билан ҳамкорлик қилишнинг устувор йўналишларини белгилаб олди.

1995 ил (бундан 30 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбек тилининг асосий имло қоидаларини тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

1999 йил (бундан 26 йил олдин) – Президент фармонига асосан, миллий озодлик учун кураш йўлида кўрсатган матонати ва буюк хизматлари, ўзбек адабиёти ва маданияти ривожига қўшган улкан ҳиссаси учун шоир Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон (марҳум) “Мустақиллик” ордени билан мукофотланди.

2001 йил (бундан 24 йил олдин) – Навоий шаҳрида Алишер Навоий ҳайкалининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

2007 йил (бундан 18 йил олдин) – Ўзбекистоннинг жанубий минтақасини бир-бирига боғловчи Тошгузар–Бойсун–Қумқўрғон темирйўли (узунлиги 223 км) фойдаланишга топширилди. Ушбу темирйўл 33 ой мобайнида қуриб битказилди.

2020 йил (бундан 5 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Атоқли адиблар ва мутафаккирларимиз ижодий меросини ёшлар ўртасида тарғиб қилиш ҳамда Адиблар хиёбонидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”, “«Илҳом» мукофотини таъсис этиш тўғрисида” қарорлари қабул қилинди.

2021 йил (бундан 4 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қўшилган қиймат солиғи маъмуриятчилигини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2024 йил (бундан 1 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларини қўллаб-қувватлаш ҳамда «Оқила аёллар» ҳаракати аъзоларини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркистонда ҳозирги замон география фани таълимини бошлаб берган жадидни биласизми?