Ватанимиз тарихидаги 15 ноябрь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1697 йил (бундан 327 йил олдин) – Аштархонийлар сулоласидан бўлган Муҳаммад Муқимхон Балх тахтига ўтирди. Қуйида унинг ҳаётига оид айрим маълумотларни келтирамиз. Тарихчи Комилхон Каттаевнинг ёзишича, ўша даврларда агар ҳукмдорлар фарзанд кўришса, мовароуннаҳрлик аллома, йирик диний арбоб, нақшбандийлик раҳнамоси Маҳдуми Аъзам авлодидан бўлган машҳур пирлар ҳузурига чақалоқни исм қўйиш учун юборар эдилар. Аштархоний шаҳзода Муқимхон билан ҳам шундай воқеа юз берган.

“Тарихи Муқимхоний” асарида келтирилишича, Бухоро хони Субҳонқулихон набира кўргач, унга исм қўйиш учун Маҳдуми Аъзамнинг авлоди Насруллохожа ибн Абдулғаффорхожанинг ҳузурига юборган ва ул зот Қуръони Карим саҳифаларини очиб, ундан: “Парвардигоро! Мени ва зурриётимни намозхон қил” деган ояти Каримага кўзлари тушиб, чақалоққа Муқимхон деб ном қўйган. Гап шундаки, ушбу оятнинг араб тилидаги матнида “муқим” сўзи мавжуд бўлиб, айни шу сўз унга исм қилиб берилган.

Субҳонқулихон вафоти арафасида Бухоро хонлигининг валиаҳди қилиб Муқимхонни тайинлайди. Бироқ Бухоро уламолари ва қўшиннинг мададига таянган Убайдуллахон II 1702 йилда Бухоро тахтини эгаллаб олади. Муҳаммад Муқимхоннинг оталиғи (тарбиячиси, “ота ўрнида отаси”) Маҳмуд қатағон эса Бухорога бўйсунмай, Балхни мустақил деб эълон қилади.

Муқимхон Балхда беклар фитнаси натижасида ўз оталиғи Маҳмуд қатағон томонидан 1707 йил мартда қатл этилгунига қадар – қарийб ўн йил ҳокимлик қилди. Қўшимча маълумот сифатида қайд этиш жоизки, Балхдаги ҳокимиятни амалда ўзи бошқарган Маҳмуд Қатағон тарихда нафақат Муқимхонни, балки шоир ва мутафаккир Бобораҳим Машрабни ҳам қатл эттирган киши сифатида ном қолдирди.

1804 йил (бундан 220 йил олдин) – Хоразмда чингизий хонларнинг охирги вакилини тахтдан тушириб, қадимдан келаётган хоразмшоҳлар сулоласини қайта тиклашни мақсад қилган Элтузархон ўзини Хоразм хони – Хоразмшоҳ деб эълон қилди. 

1896 йил (бундан 128 йил олдин) – тарихчи Машҳура Шарипованинг қайд этишича, Тошкентда “Меҳнатсеварлар уйи” очилди. Шу мақсадда тилхат йўли билан етти минг сўм тўпланди, Орифхўжа Азизхожинов деган киши қиймати беш минг сўмлик уйини “Меҳнатсеварлар уйи” учун эҳсон қилди. Низомга кўра “Меҳнатсеварлар уйи”га фақат меҳнатга лаёқатли бўлса ҳам турмушда қийналиб, иложсиз қолган кишилар қабул қилинган. 

1906 йил (бундан 118 йил олдин) – Қўқон шаҳрида Туркистон ўлкасидаги биринчи биржа – Қўқон биржа қўмитаси очилди. У асосан пахта савдоси билан шуғулланган. “Л.Кноп” савдо уйи мазкур қўмитани тузишда асосий ташкилотчи бўлган. Бу савдо уйининг асосчиси немис барони Людвиг Кноп бўлиб, у 1841 йили Москвага келиб рус фуқаролигини қабул қилган эди. Савдо уйининг фаолияти 1852 йилдан бошланиб, у пахта, ип-газлама, қанд ва турли жиҳозлар савдоси билан шуғулланган.

1913 йил (бундан 111 йил олдин) – кимёгар олим, жамоат арбоби, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби Обид Содиқов дунёга келди (вафоти 1987 йил). У 1958–1966 йилларда Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) ректори лавозимида ишлаган. 1966–1984 йилларда Ўзбекистон Фанлар академияси президенти бўлган.

1916 йил (бундан 108 йил олдин) – Бухоро амири Саид Олимхон йирик рус ширкатларидан бири “И.Г.Стахеев и Кº” савдо-саноат ширкати билан биргаликдаги ҳамкорлигига розилик олгач, шерикчилик асосида 15 пунктдан иборат шартнома имзолади. Амир Саид Олимхон рус фирмалари билан ҳам ҳамкорлик қилган.

1917 йил (бундан 107 йил олдин) – Туркистон Советларининг учинчи ўлка съездида Туркистон ўлкаси Халқ Комиссарлари Кенгаши тузилди.

1941 йил (бундан 83 йил олдин) – Ўзбекистон Халқ Комиссарлари Кенгашининг “Фронтолди ҳудудларидан эвакуация қилинган болаларни жойлаштириш тўғрисида”ги қарорига кўра Тошкентда вояга етмаганларни қабул қилиш пункти очилди. Пункт 18 ёшга тўлмаганларни болалар уйларига ва ёши каттароқларни ишга жойлаштириш масаласи билан шуғулланган. Кейинчалик вилоят ва туманларда пункт қошидаги ташкил этилган комиссиянинг бўлимлари очилди. Энг асосий мақсад назоратсизликка йул қуймаслик эди.

1973 йил (бундан 51 йил олдин) – боксчи, 63,5 килограмм вазнда Олимпиада ва жаҳон чемпиони, халқаро тоифадаги спорт устаси Муҳаммадқодир Абдуллаев таваллуд топди. У 1995 йилда “Шуҳрат” медали, 1999 йилда “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотланган.

2003 йил (бундан 21 йил олдин) – Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партиясининг таъсис съезди бўлиб ўтди. Унда партия дастури ва устави тасдиқланди.

2019 йил (бундан 5 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. 

2020 йил (бундан 4 йил олдин) – Ўзбекистон Республикасининг “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди.

2022 йил (бундан 2 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Онкогематологик, онкологик, бирламчи иммунодефицит ва даволаш қийин бўлган ҳамда қон тизими касалликларини даволаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2023 йил (бундан 1 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолини кичик ва ўрта бизнесга кенг жалб қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркистон ўлкасидаги биринчи биржа қаерда очилган?