Турк халқи НАТОга қарши
"Ватан" партияси раҳбари Ўзгур Бурсали Туркия халқининг НАТОга қарши исён кўтарганини, иттифоқдан чиқиш учун петиция остида тўпланган имзолар кўрсатганини айтди. Унинг иқтибослари "Айдинлик" нашрида эълон қилинди.
Бурсали, Ватаннинг Туркиянинг 100 дан ортиқ вилоят ва туманларида минглаб имзо тўплаганини айтди. Бироқ у қайси вилоятлар ва имзолар сонига аниқлик киритмади.
“Лента.ру” хабарига кўра,партия июль ойи бошида Туркиянинг йирик шаҳарларида мамлакатни НАТОдан чиқариш учун кенг кўламли кампания бошлаган эди. Таъкидланишича, бу жамиятнинг барча қатламлари томонидан қўллаб-қувватланган.