Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан ташкил этилган халқаро анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивали ғоят баланд ва байрамона руҳда бўлиб ўтмоқда.

Мазкур фестиваль доирасида Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида “Турк дунёси рассомлари учрашуви” номли халқаро кўргазма ўз ишини бошлади. 

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси, халқ рассоми Акмал Нуриддинов иккинчи марта ташкил этилаётган ушбу кўргазма турк дунёси мўйқалам соҳиблари ижодининг энг сара намуналарини ўзида мужассам этганини таъкидлади. 

– Ўрта Осиёнинг қалби ва цивилизациялар маркази бўлмиш Тошкентда тасвирий санъат мухлислари билан учрашиб турганимдан ғоят мамнунман, – деди ТУРКСОЙ халқаро ташкилотининг Бош котиби Султон Раев. – Ташкилотимиз иш бошлаганидан буён умумий маданиятимизни тарғиб этиш, ривожлантириш, танитиш, жаҳон цивилизациясида ўз ўрни ва нуфузига эга бўлиши йўлида самарали фаолият кўрсатмоқда. Жумладан, тасвирий санъат йўналишида 30 йилдирки, “ТУРКСОЙ рассомлари учрашуви” лойиҳаси ва турли кўргазмалар дунёнинг кўплаб мамлакатларида муваффақиятли бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистонда ҳар йили Тасвирий ва амалий санъат фестивали баланд руҳда ўтказилади. 21 апрель – Рассомлар куни сифатида нишонланади. Мазкур кўргазма турк дунёсининг табиат манзаралари, анъаналари, урф-одатлари, маданий меросини ўзида ифода этгани билан қадрли. 

[gallery-16953]

Икки йилдирки, Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида Халқаро туркий маданият ташкилоти – ТУРКСОЙга аъзо давлатлар рассомларининг “Турк дунёси рассомларининг учрашуви” номли халқаро кўргазма ўтказилмоқда. Унда ташкилотга аъзо барча давлатлар – Озарбайжон, Туркия, Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистондан 22 нафар, Ўзбекистондан 18 нафар мусаввир ўз асари билан қатнашмоқда. 

– Ўзбекистон жуда гўзал ва мафтункор диёр экан, – деди туркиялик рассом Камурон хоним Кардаш. – Бу ерда инсон қадр-қиммати устувор эканига ишонч ҳосил қилдим. Бизни ҳурмат, иззат-эҳтиром билан кутиб олишди. Биласизми, замонавий, ҳам шиддатли ҳаёт тарзи оқибатида биз – туркий халқлар бир-биримиздан узоқлашиб кетгандик. Ушбу кўргазма туркий халқлар анъаналари, урф-одатларининг, мақсад-муддаолари, орзу-интилишларининг уйғунлигини кўрсатиб бергани билан аҳамиятли. Мен ҳам ушбу кўргазмада турк дунёсининг миллий қиёфаси билан бирга, инсон шахси, айниқса, аёл қиёфаси, миллий кийимлари, меъморий обидалар, турк ва ўзбек қизлари тасвирланган картиналарим билан иштирок этмоқдаман. 

Туркий халқларнинг муштарак маданиятини тарғиб этиш мақсадида ташкил этилган ушбу кўргазмада рассомларимиз фаол қатнашмоқда ҳамда уларнинг айримлари ТУРКСОЙ мукофотини ҳам қўлга киритгани диққатга сазовордир. 

Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида ташкил этилган экспозицияда 70 дан ортиқ асар ўрин олган. Улар гўзал табиат, қадрият ва анъаналар, туркий халқлар турмуш тарзи, маданиятини акс эттиради. 

Назокат Усмонова, Рустам Назарматов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Турк дунёси рассомлари учрашуви” номли халқаро кўргазма иш бошлади 