Мамлакатимизда сўнгги беш йилда туризм, жумладан, экотуризм, зиёрат туризми, гастрономик туризм ривожланди. Бу йўналишлар сирасига миллий қадриятларимизни кенг тарғиб қилиш ва довруғини оламга ёйишда муҳим аҳамият касб этадиган фольклористик туризмни ҳам қўшиш лозим.

Бунда халқимизнинг қалб қўри, ақл-заковати билан яратилган, асрлардан асрларга, оғиздан оғизга, авлоддан авлодга ўтиб келаётган достон, эртак, афсона, ривоят, нақл, қўшиқ, мақол, топишмоқ, аския сингари ранг-баранг жанрлардан иборат бой фольклор меросини тарғиб этилади. Бетакрор бадиияти, мазмундорлиги, оҳангдорлиги, таъсирчанлиги, жозибадорлиги ва тарбиявий-эстетик аҳамиятидан дунё аҳлини баҳраманд қилиш, маънавиятини бойитиш мумкин.

Қолаверса, ўзбек бахшичилиги кўпдан буён барчани ўзига мафтун этиб келмоқда. Азал-азалдан турли савдо йўллари, маданият ва цивилизациялар чорраҳасида жойлашган юртимизда табаррук гўшалар, тарихий жойлар, табиат масканлари жуда кўп. Улар билан боғлиқ тарихий ва топонимик афсона ва ривоятлар, қўшиқлар ҳам мўл. Мана шуларни жаҳон аҳлига намоён этиш эса ўзгача фахрлидир. Юртимизнинг қадим тарихи, моддий бойликлари, ижтимоий ҳаётнинг турли соҳалари билан боғланган маҳаллий (зардўзлик, патдўзлик, каштачилик, заргарлик, кандакорлик, мисгарлик, темирчилик, кулолчилик, миниатюра ва тасвирий санъат каби) ҳунармандчилик турларининг маҳсулотлари қатори уларнинг яратилиши, бунёд этилиши талқинига бағишланган фольклор асарлари, меҳнат қўшиқлари ҳамиша хорижий сайёҳ ва олимларни ўзига жалб қилиб келган.

Шу боисдан Бухоро, Хива, Самарқанд, Марғилон, Термиз сингари қадимий масканларимизда тез-тез жаҳон халқлари иштирокида Шарқ тароналари, шашмақом, бахшичилик, ипак ва зираворлар, миллий таомлар, заргарлик ва зардўзлик фестиваллари мунтазам ўтказилиб келинмоқда. Уларнинг иштирокчилари ажиб бир қадимийликни, сирлиликни ҳис этганларини яширмайди. Шундан келиб чиқиб, юртимизда фольклористик туризмнинг қуйидаги амалий турларини сайёҳлар учун ташкил қилиш мумкин.

Халқ талантларини жалб қилиш асосида қўшиқчилик ва рақс концертларини уюштириш, бахши ижрочилиги, халқ театри (у ёки бу миллий маросим (масалан, “саллабандон”, “келин салом” каби) нинг театрлаштирилган намойиши, дорбозлик, қизиқчилик, масхарабозлик, қўғирчоқбозлик) кўринишлари ижроси, фольклор амалий санъати (каштачилик, қуроқчилик, зардўзлик, патдўзлик, гиламдўзлик, ўрмак, атлас ва бўз тўқиш, кандакорлик, мисгарлик, темирчилик, кулолчилик, миниатюра ва ҳ.к.) устида мастер-класслар ўтказиш. Бундай моддий ва номоддий меросимиз қадимий ва бетакрор бўлиб, узоқ тарихимиздан сўзлайди. Инсонларни тарих билан юзлаштиради. Илм, бунёдкорлик, яратувчанлик, миллийлик юксак қадрланган қутлуғ она заминимизга ҳар йили дунёнинг турли нуқталаридан минглаб сайёҳлар келиши бежиз эмас. Чунки бу заминда маърифат ҳамиша устун бўлган, инсон азиз, меҳнати эса қадрли ҳисобланган.

Ўзбек элига дунё халқлари эътиборининг кучайиб бораётгани бу қадимий маконда туризм индустриясини ички ва ташқи кўринишларда кенг ривожлантириш учун катта имкониятлар мавжудлигини кўрсатмоқда. Қолаверса, соҳа мутахассислари ҳам сайёҳлик замонавий иқтисодиётнинг истиқболли тармоғи эканини таъкидлаган ҳолда, биринчидан, унинг бошқа соҳалар каби хом ашё, ишчи кучи, маблағ каби кўплаб ресурсларни доимий талаб этмаслиги, иккинчидан, унинг учун замонавий талабларга мос, зарур инфратузилма борлиги, учинчидан, мамлакатимиз иқтисодиёти тараққиётига фойда келтириши туфайли мазкур тармоқни ҳар томонлама ривожлантириш зарурлигини таъкидлайдилар.

Мана шу сабабли кейинги йилларда туризм соҳасини ислоҳ этиш бўйича қатор ҳужжатлар қабул қилинмоқда. Юртимизда бу каби ислоҳотлар доирасида ташкил қилинадиган фольклористик туризм йўналишида ҳар томонлама амалий ишлар бажарилиши кўзда тутилади.

Аввало, юртимизда сайёҳлик саноати субъектлари фаолияти учун қулай шароит яратишга эришилади. Ҳозирда туризм соҳаси равнақи йўлидаги тўсиқлар анча олиб ташланди. Эндиликда чет элликлар учун виза ва рўйхатдан ўтиш тартиблари, божхона назорати соддалаштирилган. Тармоқнинг янги салоҳиятли турларини ривожлантиришга эътибор кучайтирилган. Шунингдек, ташриф буюрувчи сайёҳлар учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш мақсад қилинган. Шу йўналишда юртимизга тўғридан тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш бўйича ҳамкорлик шартномалари имзоланган.

Муҳташам маданий объектлар, меҳмонхоналар қурилиб, транспорт-логистика, муҳандислик-коммуникация тармоқлари яхшиланмоқда. Уларнинг замон талаблари даражасида реконструкция қилиниши Ўзбекистонда янги сайёҳлик йўналишларини очишда муҳим аҳамият касб этиши билан аҳамиятлидир. Узоқ тарихий тараққиётни кечирган юртимизда жуда бой фольклор жамланганлиги ва локал белгиларига кўра алоҳида ўзига хосликларга эгалиги туфайли унга хос ана шу локал хусусиятларни очиш ҳамиша долзарб бўлиб келган. Ўзбек фольклорини регионал асосда келган сайёҳларга намойиш этиш умум ўзбек фольклорини жаҳон фольклори контекстида кузатиш имконини бериши билан ҳам муҳимдир.

Хуллас, инсоният тамаддуни бешикларидан бўлмиш ўзбек элида бой фольклор мавжуд. Юртимизни янада обод этиш, унга кўплаб сайёҳларни жалб қилиш орқали номини дунёга ёйиш, туристлар учун зарур шароитлар яратиш фақат мутасаддиларга тегишли вазифаларгина эмас, балки барча замонларда маънавият ва маърифатни ҳаётининг бош аъмоли деб билган барча юртдошларимиз бурчи ҳамдир. Ёшу қари – ҳар бир ўзбекистонлик бу қутлуғ заминга муносиб фарзанд бўлиш ишқи, меҳри билан, олиб борилаётган бунёдкорлик ишларига ўз улушини қўшиш илинжида яшамоғи шарт.

Дармоной Ўраева,

Бухоро давлат университети профессори,

филология фанлари доктори, фольклоршунос

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туризм йўналишлари кенгаймоқда