Туризм ва гастрономия жадал ривожланмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилоятининг Тўрақўрғон ва Мингбулоқ туманлари туташган ҳудудда ажойиб экотуристик манзил бор. Қадимий Ахсикент ёдгорлигидан ўтганда Шеробод мажмуаси келади. Ушбу ҳудуд археологик ёдгорликка ёндош бўлгани ҳамда азим Сирдарёнинг чап қирғоғида жойлашгани боис туризм ва гастрономия жадал ривожланмоқда.
– Балиқчилик кластери ташкил этганмиз, - дейди “Сирдарё зар замини” фермер хўжалиги раҳбари Шерзод Пўлатов. – 8 гектар майдонда, жами 12 та балиқ боқиш кўлимиз мавжуд. Бир йилда 150 тонна балиқ етиштирамиз. Балиқларни тандирда ва қозонда, димлаб, қовуриб ва бошқа 7 хил услубда пиширамиз. Мажмуада балиқли таомлар ўзига хос услубда мижозларга тақдим этилади.
[gallery-20265]
Балиқнинг сазан, оқ амур, илонбош, лаққа, оқбалиқ, дўнгпешона турлари боқилиб, хом ва пишган ҳолда аҳолига етказилади. Бундан ташқари миллий таомлар, каптар ва ўрдак пишириб сотилади. Балиқ овлаш учун махсус жойлар ташкил этилган.
Хўжаликда 45 та доимий, 40 та мавсумий иш ўрни яратилган.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА