Ўзбекистон жаҳон туризм бозорида энг жозибадор мамлакатлардан бирига айланиб бормоқда. 2024 йил 12 январда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республикага хорижий туристлар оқимини кескин ошириш ҳамда ички туризмни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Мамлакатимизда туризмни янада ривожлантириш ва бу борада олиб борилаётган ишлар хусусида Тошкент давлат иқтисодиёт университети иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Алишер Эштаевнинг фикрларига қизиқдик.

– Маълумки, мамлакатимизда туризм соҳасини ривожлантиришга қаратилган кўплаб янги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилмоқда. Унинг асосида халқаро ва маҳаллий тадбирлар ўтказилиб, таълим муассасалари фаолияти йўлга қўйилмоқда, – дея фикрини бошлайди Алишер Эштаев. – Янги туризм маҳсулотлари ва йўналишларни ривожлантириш, инфратузилмани такомиллаштиришга оид саъй-ҳаракатлар хорижий инвесторларни жалб қилиб, Ўзбекистоннинг халқаро рейтингларда юқори ўринларни эгаллашига ҳам замин яратмоқда.

Таҳлил қиладиган бўлсак, 2024 йилнинг 6 ойи мобайнида мамлакатимизга 3,5 миллиондан ортиқ хорижий сайёҳ ташриф буюрган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 13 фоизга ошганидан далолат.

“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида эса ҳудудлар бўйлаб 12 миллион 716 минг нафар аҳоли саёҳатга чиқди. 2024 йилнинг ўтган даврида 1 миллиард 456 миллион долларлик туризм хизмати экспорти амалга оширилди.

Маълумки, ўтган йили Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеясининг XXV сессияси Самарқанд шаҳрида ўтказилди. Бу Ўзбекистон учун муҳим тарихий ҳодиса бўлди, десак тўғри бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд шаҳрида ўтган Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеясининг 25-сессияси очилиш маросимида иштирок этиши ва соҳани янада ривожлантириш бўйича бир қатор муҳим ташаббусларни илгари суриши ҳам туризм жаҳон иқтисодиётининг энг тез ривожланаётган ва истиқболли тармоқларидан бири эканини кўрсатади.

Юртимизда туризм соҳасини ривожлантиришга устувор аҳамият қаратиб келинаётгани боис кейинги йилларда салкам юзта мамлакат фуқаролари учун Ўзбекистонга визасиз кириш тизими, 55 та давлат фуқаролари учун соддалаштирилган электрон виза тартиби жорий этилди.

Меҳмонхона ўринлари сони 140 мингтага етказилиб, 70 та янги сайёҳлик маршрути очилди, 6 та хусусий авиакомпания иш бошлади.

Ўзбекистон раҳбари томонидан туризмни 2030 йилгача комплекс ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилаётган стратегияда замонавий туризм ва транспорт инфратузилмасини яратиш, катта шаҳар ва сайёҳлар кўп борадиган манзилларда 30 та йирик туризм кластерлари ташкил этиш, “Кўҳна тарих дурдоналари” миллий дастури доирасида туристларни ўзига жалб қиладиган маданий мерос объектлари сонини 800 тадан 2,5 мингтага етказиш каби масалалар қайд этилган эди. Унда мамлакатимиздаги 745 та маданий мерос объекти реставрация қилиниши ва 20 та меъморий ёдгорликда “очиқ осмон остидаги музей”лар ташкил этилишига ҳам урғу берилди.

Зиёрат туризми дастури доирасида эса саёҳатга келувчилар сонини ҳозиргидан уч баробар кўпроққа ошириш, Марказий Осиё давлатлари билан қўшма сайёҳлик йўналишларини яратиш масалалари диққат марказида бўлиши, туризм йўналишларини ривожлантириш ҳисобидан келгусида камида 1 миллионта янги иш жойлари яратиш режалаштирилгани борасида ҳам тўхталиб ўтилди.

Халқаро туризм соҳасида мустаҳкам ҳуқуқий асосларни кучайтириш мақсадида эса БМТ доирасида Глобал хавфсиз туризм кодексини ишлаб чиқиш давлатимиз раҳбари томонидан таклиф этилди. Шу маънода айтиш жоизки, иқлим ўзгаришлари тобора кучайиб бораётган даврда “яшил” туризмни ривожлантириш бўйича халқаро Ҳаракатлар дастурини қабул қилиш ҳар қачонгидан ҳам долзарбдир.

Бу борадаги амалий қадамлар сифатида Халқаро туризм ташкилоти доирасида “Яшил” туризмни жорий этиш бўйича энг яхши шаҳар” номинациясини таъсис этиш, шунингдек, Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети ҳамда Самарқанддаги “Ипак йўли” халқаро университети ҳамкорлигида Глобал “яшил” туризм стартаплари лабораторияси яратиш кўзда тутилмоқда.

Имконияти чекланган сайёҳлар учун қулай шароитларни янада кучайтириш ва инклюзив туризм инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Президенти 2025 йилни “Бутунжаҳон инклюзив туризм йили” деб эълон қилиш ва махсус декларация қабул қилиш ташаббусини илгари сурди. Яқинда Самарқандда очилган соҳа учун кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича дунёда ўхшаши йўқ Халқаро туризм академиясида мутахассисларни ўқитиш учун махсус грантлар ажратиладиган бўлди.

Шунингдек, ёшлар учун сайёҳликни ривожлантириш лойиҳалари ҳамда янги ғояларни яратишда муҳим ва фойдали майдонга айланадиган Жаҳон ёшлар туризми саммитининг навбатдагисини Тошкент шаҳрида ўтказиш таклиф этилди.

Шу ўринда Шаҳрисабз шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳамкорлигида жорий йил ташкил этилган халқаро тадбирни ҳам эслатиб ўтиш лозим. Унда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби бошчилигида ИҲТга аъзо давлатларнинг туризм маъмурияти расмийлари, хорижий ва маҳаллий экспертлар, ОАВ вакиллари ҳамда туристик операторлардан иборат 600 дан ортиқ меҳмонлар иштироки таъминланди.

Форумда Шаҳрисабз декларацияси қабул қилинди. Ушбу ҳужжат нафақат Ўзбекистонда, балки бутун ИҲТ маконида туризмни ривожлантиришда муҳим платформа бўлиб хизмат қилади.

Бундан ташқари, Ислом ҳамкорлиги ташкилоти Хива шаҳрини 2024 йил Ислом дунёсининг туризм шаҳри, деб эълон қилди. Бунинг асносида Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар туризм вазирларининг “Туризм индустриясини барқарор ва яшовчан қилиб ривожлантириш” мавзусида XII йиғилиши Хивада ўтказилди.

 Россия Федерациясининг Москва шаҳри ВДНХ кўргазма мажмуасида эса “Путешествуй” халқаро туристик форуми доирасида Туризм соҳасидаги ҳамкорлик бўйича қуйи комиссиянинг иккинчи мажлиси ва кенгайтирилган тарздаги биринчи йиғилиши ташкил қилинди.

Туризм соҳасини ривожлантириш борасидаги ишлар давоми сифатида жорий йилнинг 12 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг  “Республикага хорижий туристлар оқимини кескин ошириш ҳамда ички туризмни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Давлатимиз раҳбари раислигида 2024 йилнинг 3 июнида туризмни янада ривожлантириш бўйича устувор масалалар юзасидан ўтказилган видеоселектор ва соҳадаги тадбиркорлар билан мулоқот йиғилишида тармоқ ва ҳудудлар раҳбарлари жорий йилда 11 миллион хорижий сайёҳни олиб келиши ва туризм экспортини 2,5 миллиард долларга етказиш учун масъул ва жавобгар бўлиши белгиланди.

Ҳозирги мураккаб геосиёсий ва иқтисодий вазиятда туризм каби янги иш ўрни яратадиган, инвестиция ва экспортни кўпайтирадиган соҳаларни қўллаб-қувватлаш муҳим бўлиб бормоқда.

Ушбу йиғилишда давлат раҳбари томонидан туризм салоҳиятини тўлиқ очиб берувчи глобал тарғибот кампаниясини йўлга қўйиш вақти келгани, мамлакатимиз туризм салоҳиятини халқаро майдонда кенг тарғиб қилиш, бу жараёнларда телевидение ва онлайн платформалар билан бирга ижтимоий тармоқлардан ҳам фойдаланиш муҳимлиги таъкидланди.

Мутасаддиларга 1 октябрга қадар “миллий туризм бренди” тўғрисида контент яратиш учун танлов ўтказиб, халқаро платформаларда тарғиботни йўлга қўйиш топширилди ва бу мақсадларга жорий йилда 5 миллион доллар маблағ ажратилиши, аудиторияси 10 миллиондан ортиқ бўлган камида 50 нафар чет эллик блогер учун инфо-турлар ташкил қилиниши белгиланди.

Айниқса, соҳада халқаро даражадаги рақобатбардош кадрларни тайёрлаш жараёни жадаллашаётгани ҳам айни муддаодир. Жумладан, бу борада Шаҳрисабз туризм техникумида Швейцария дастури асосида йилига 100 нафар мутахассис тайёрлаш тизими йўлга қўйиладиган бўлди. Мутасадди вазирлик ва идораларга электрон виза тизимини янада такомиллаштириб, мобил иловани ҳам ишга тушириш, экстремал туризмни ривожлантириш дастурини қабул қилиш топшириқлари берилди.

Ушбу йиғилишда давлатимиз раҳбари соҳа вакиллари ва тадбиркорлар билан мулоқот қилиб, уларнинг муаммолари ва таклифларини эшитди.

Давлат раҳбарининг жорий йил Фарғона вилоятига ташрифи давомида ҳам туризм соҳасига доир бир қатор ишларни амалга ошириш бўйича топшириқлар берилди. Жумладан, Қўқон университети фаолияти ва Фарғона туризм ҳалқаси лойиҳаси билан танишиб, янги ўқув йилидан Қўқон университети туризм факультетида Италия, Франция ва Швейцария ўқув дастурлари жорий қилиниши, хорижий мутахассислар олиб келиниши, Қўқондаги “Тепақўрғон” археологик ёдгорлигини туристлар учун жозибадор маршрутга айлантиришга 10 миллиард сўм ажратилиши белгиланди.

Қўқон аэропортидан Тошкентга ҳар куни, Самарқанд, Бухоро ва воҳа шаҳарларига эса ҳар ҳафта авиақатновни йўлга қўйиш бўйича топшириқ берилди. Марғилонга ҳар йили 250 минг ички ва 75 минг хорижий турист ташриф буюраётганлиги, бу кўрсаткичларни янада ошириш учун меҳмонхона ва хизмат кўрсатиш жойларини кўпайтириш зарурлиги, шу боис, Марғилонда 5 та меҳмонхона, Шоирлар ва санъаткорлар хиёбони, Мақом театри, 50 дан ортиқ савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари қуриш топшириғи берилди.

Мухтасар қилиб айтганда,  Ўзбекистон жаҳон туризм бозорида  энг жозибадор мамлакатлардан бирига айланиб бормоқда. Бу бир жиҳатдан туризм тараққиётига катта эътибор қаратилаётгани натижаси бўлса, иккинчидан юртимизнинг азалдан тарихий обидаларга бойлиги, халқимизнинг бағрикенг ва меҳмондўстлиги туфайлидир. Демак, мазкур соҳа имкониятларидан янада тўлиқ фойдаланилса, Янги Ўзбекистонинг истиқболи  учун самарали тиргак бўла олади.

ЎзА мухбири Абдулазиз РУСТАМОВ ёзиб олди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туризм – иқтисодиётнинг етакчи соҳаси, натижалар қандай?