Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 3 июнь куни ҳудудларда туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини кўпайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Дунёда иқтисодий вазият қийинлашган ҳозирги шароитда кўпроқ иш ўрни яратадиган, инвестиция ва экспортни кўпайтирадиган соҳаларни қўллаб-қувватлаш зарур. Туризмда бундай салоҳият катта. Бу соҳага йўналтириладиган ҳар бир доллар келгусида 3-4 баробар даромад келтиради. Ҳар бир янги иш ўрни бошқа тармоқларда яна 2 та иш жойи ҳосил қилади.

Мамлакатимизда тарихий, маданий ва хушманзара гўшалар кўп. Уларнинг негизида туризм масканлари, меҳмонхоналар барпо этилди. Тартиб-таомиллар соддалаштирилиб, сайёҳлик бизнесига қулайлик яратилди. Сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида туризм полицияси ташкил этилди.

Ўтган йил октябрда Самарқандда бўлган Бутунжаҳон туризм ташкилоти форуми доирасида 2 миллиард 300 миллион долларлик инвестициявий келишувларга эришилган эди. Улар орасида туризм инфратузилмасини ривожлантириш, янги масканлар барпо этишга қаратилган лойиҳалар кўп.

Жумладан, хорижий инвесторлар томонидан Шаҳрисабз тумани Ғелон ва Сарчашма қишлоқлари орасида 3 минг гектарли тоғ-чанғи мажмуаси ташкил қилиш бошланди. Мираки қишлоғи бўйича ҳам мастер режа ишлаб чиқилмоқда.

Бу туманнинг тарихи ҳам, табиати ҳам диққатга сазовор. Қолаверса, Шаҳрисабз шаҳри Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг “2024 йилдаги туризм пойтахти”, деб эълон қилинган.

Шу боис у ерда туризмни ривожлантириш бўйича қатор чора-тадбирлар белгиланди. Биринчи галда Шаҳрисабз шаҳри ва Шаҳрисабз туманида туризм кластери ташкил қилинади. 33 километрли Ҳисорак – Ғелон ва Ҳисорак – Сарчашма йўли кенгайтириб, таъмирланади. “Чироқчи-Шўрқудуқ” автомобиль йўли яхшиланиб, Самарқанддан Шаҳрисабзга қатнов вақти қисқаради.

Ғелондан ўтувчи Оқсу дарёсида қуввати 24 мегаваттли 3 та гидро электр станция ишга туширилади. Натижада туризм кластерида электрдан муаммо бўлмайди. Шаҳрисабз туризм техникумида Швейцария дастури асосида йилига 100 нафар мутахассис тайёрланади.

Бундай ишларни Оҳангарон, Ургут, Нурота, Янгиқўрғон, Поп, Чортоқ, Бойсун, Сариосиё, Бахмал, Фарғона каби туризм салоҳияти юқори 20 та туманда ҳам қилиш мумкинлиги таъкидланди. Мутасаддиларга хорижий консультантларни жалб қилган ҳолда бу борада мастер режа ишлаб чиқиш топширилди.

Маълумки, яқинда “Бойсун баҳори” халқаро этно-фестивали бўлиб ўтди. Бибиширин маҳалласида 6 миллион долларлик 4 юлдузли меҳмонхона, амфитеатр ва ўтовлар қурилди. Кўнгилочар шоулар ўтказилди. Натижада Сурхондарёга сайёҳлар келиши 4 карра кўпайди.

Умуман, ёшларнинг экстремал туризмга қизиқиши йилдан-йилга ошаяпти. Бу йўналишни ривожлантириш бўйича дастур қабул қилиш вазифаси қўйилди.

Ёз кунларида аквапарк ва бассейнларга талаб ошиши табиий. Соҳага ажратилган маблағлар доирасида меҳмонхоналарда бассейнлар қурилмоқда. Лекин ҳудудларда туристларни ўзига тортадиган замонавий аквапарклар йўқ.

Табиий кўллар атрофидаги туризм имкониятлари ҳам ишга солинмаяпти. Масалан, Миришкор туманидаги Сечанкўл ва Ачинкўл бўйида бирорта дам олиш маскани йўқ. Айдар-Арнасой кўллар тизими овчилик ва экотуризм учун жуда қулай.

Шулардан келиб чиқиб, аквапарклар қуриш ҳамда кўллар бўйида лойиҳалар қилиш учун ерлар аукционга чиқарилиши белгиланди.

Пандемиядан кейин тиббиёт ва соғломлаштириш туризмига талаб кучайган. Юртимиздаги санаторий ва тиббий муассасаларда ўтган йили 60 мингдан зиёд хорижий турист даволанган. Охирги беш йилда хусусий клиникалар кўпайгани билан атиги иккитаси халқаро аккредитацияга эга. Албатта, булар жуда кам.

Чунки бизда тиббиёт ва соғломлаштириш туризмини уйғунликда ривожлантириш бўйича яхлит ёндашув йўқ. Аслида, тиббий туризмнинг ўзидан йилига 300 миллион доллар экспорт қилиш мумкин.

Шу боис Жанубий Корея, Туркия ва Ҳиндистон тажрибаси асосида “Тиббий хизматлар меҳмондўстлиги” дастури бошланиши эълон қилинди.

Энди хусусий клиникаларнинг халқаро аккредитациядан ўтиш, хорижий кўргазмада қатнашиш харажати бюджетдан қопланади. Клиникаларга келган чет элликлар учун қўшилган қиймат солиғи қайтариб берилади. Хорижга бориб, тарғибот-диагностика хизматини кўрсатган шифокорларнинг транспорт ва яшаш харажатлари тўлаб берилади.

Шу мақсадда шифохона ва санаторийларни халқаро сертификатлаш, малакали менежерларни жалб этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Анъанавий фестивалларнинг доимий аниқ саналарини белгилаш, чегарадан ўтишни янада соддалаштириш муҳимлиги қайд этилди.

Туризм ривожига халал бераётган яна бир муаммо транспорт билан боғлиқ. Чет элларда туроператорлар чипталарни камида олти ой олдин сотиб олади, шунинг учун “саёҳат тўплами” арзон.  Бизда эса самолёт ва поездга чипта олиш қийин, бир-икки ой қолганда топилмайди ҳам.

Шу боис Транспорт вазирлигига халқаро рейсларни кўпайтириш, барча қатновлар ҳақида маълумот ва чипта олиш имконини берадиган ягона онлайн платформани ишга тушириш вазифаси қўйилди.

Президент мамлакатимиз туризм салоҳиятини тўлиқ кўрсатувчи глобал тарғибот кампаниясини йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлаб, қатор ташаббусларни баён қилди.

“Миллий туризм бренди”га контент яратиш учун танлов ўтказилади. Бу йил Тошкентда, келгуси йилда Хивада халқаро гастрономик фестиваллар ташкил этилиб, 300 дан зиёд миллий таомларимиз тарғиб қилинади. “Электрон-виза” тизими янада такомиллаштирилиб, мобиль иловаси ҳам ишга туширилади.

Тарғиботда телевидение билан бирга, ижтимоий тармоқлардан ҳам кенг фойдаланилади. Аудиторияси катта чет эллик блогерлар учун инфо-турлар ташкил қилинади.

Йиғилишда давлатимиз раҳбари соҳадаги тадбиркорлар билан очиқ мулоқот қилди. Уларнинг муаммолари ва таклифларидан келиб чиқиб, туризм хизматларини экспортолди молиялаштиришни йўлга қўйиш, туроператорларга қўшилган қиймат солиғини субсидия сифатида қайтариш муддатини узайтириш, туризм географиясини кенгайтириш, миллий меҳмонхона брендларини яратиш, ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлаш ва хорижда малакасини ошириш каби кўплаб таклифлар бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Президентимиз туризмни ривожлантириш бўйича жамоатчилик кенгаши тузишни таклиф қилди. Соҳа вакиллари ва тадбиркорлар буни мамнуният билан қўллаб-қувватлади.

Мутасаддилар бу йил 11 миллион хорижий сайёҳни жалб этиш ҳамда туризм экспортини 2,5 миллиард долларга етказиш имкони борлигини айтиб, режалари юзасидан ахборот берди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туризм инфратузилмасини яхшилаш бўйича вазифалар белгиланди