Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз, Китоб, Яккабоғ ва Қамаши туманларида экотуризмни ривожлантириш учун кенг имкониятлар мавжуд. Давлатимиз раҳбари 2023 йил 24-25 октябрь кунлари Қашқадарё вилоятига қилган ташрифи давомида Шаҳрисабз туманида “Шаҳрисабз туристик маркази”ни, Қамаши туманида эса “Майданак баланд тоғ туристик маркази”ни ташкил этиш, хорижий ва маҳаллий сайёҳларга қулай инфратузилма ва саёҳат манзиллари яратиш бўйича кўрсатма берган эди.

Хўш, биринчи босқичда нима учун айнан Шаҳрисабз ва Қамаши туманлари танлаб олинди?

Хусусан, Шаҳрисабз тумани ўзининг тарихи, мафтункор табиати, зилол сувлари, ўсимлик дунёси, баланд тоғлари билан кўп йиллардан буён маҳаллий сайёҳларни ўзига жалб этиб келади. Қолаверса, 10 та тоғли маҳаллалар туризм маҳаллалари сифатида танлаб олиниб, 2021 йилдан туризмни ривожлантириш бўйича ишлар бошлаб юборилган эди. 

Туман ҳокимлиги берган маълумотларга қараганда, туманнинг Мираки ҳудудида ёз ойларида сайёҳлар оқими сезиларли даражада ортади. 2022 йилда туманга 644 минг маҳаллий сайёҳлар ташриф буюрган бўлса, 2023 йилда бу кўрсаткич 655 минг нафарни ташкил этиб, 2017 йилга нисбатан 2,5 баробарга ортган. 

Ўтган йил октябрь ойида мамлакатимиз Президентининг Қашқадарё вилоятига ташрифидан сўнг белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, Шаҳрисабз туманида туризмни ривожлантириш учун кенг кўламли қурилиш-бунёдкорлик ишлари бошлаб юборилди. 

– Дастлаб Президентимизнинг 2023 йил 28 ноябрдаги “Қашқадарё вилоятининг тоғли-рекреацион ҳудудларида замонавий хизмат кўрсатиш ва туризм объектларини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилиниб, Қашқадарё вилоятида туризмни ривожлантириш ва бошқариш департаменти ҳамда “Шаҳрисабз туристик маркази” ташкил этилди, – дейди мазкур департамент директори вазифасини бажарувчи Жавоҳир Тожиев. – Германиянинг “ECM GROUP” компанияси билан ҳамкорликда Мираки, Амир Темур, Полмон ва Улоч маҳаллаларидаги 240 гектар ер майдонининг мастер-режаси ишлаб чиқилди. Мастер-режага кўра меҳмонхона, меҳмон уйи ва дам олиш маскани йўналишларида умумий қиймати 117 миллион долларлик 48 та йирик ҳамда ўрта янги хизмат кўрсатиш лойиҳалари амалга оширилади ва 1,7 мингта доимий иш ўрни яратилади. Айни пайтда “Ўзсаноатқурилишбанк”, “Миллийбанк” ва “Асакабанк” томонидан 60 миллион АҚШ долларлик 1 минг 100 ўринли 2 та меҳмонхона, 3 та хостел, 3 та ресторан, савдо кўнгилочар комплекс ва 1,7 километр узунликдаги дор йўли лойиҳаларида қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, 1 минг 300 ўринли 29 миллион АҚШ долларлик 17 та меҳмонхона, меҳмон уйлари, санаторий йўналишларида лойиҳаларнинг қурилиш ишлари бошланди.

Қашқадарё вилоятида туризмни ривожлантириш ва бошқариш департаменти берган маълумотларига кўра, юқоридаги лойиҳалар фойдаланишга топширилса, жойлаштириш воситалари 19 тадан 74 тага, умумий овқатланиш 3 тадан 21 тага кўпаяди. Янги хизмат кўрсатиш турларидан аквапарк, вино, агро, чорвачилик, экстремал, этно ва ҳунармандчилик туризм йўналишлари яратилиб, кунлик туристлар сиғими 1,5 мингдан 12 мингга оширилади ҳамда 1 миллионга яқин маҳаллий туристлар жалб қилинади.

Бундан ташқари, мастер-режага асосан 27 миллиард сўмга 10 километр узунликда пиёдалар ва велойўлаклар қуриш ишлари олиб борилди. 2023-2024 йилларда “Мираки” туризм маҳалласи инфраструктураси учун 107,6 миллиард сўм йўналтирилди. 

– Охирги бир йилда маҳалламизда амалга оширилаётган ишларнинг салмоғи йўқ, – дейди “Мираки” маҳалласи фаол нуронийларидан бири Зулфия Аллаева. – Маҳалламиз тўлиқ канализация тизимига уланди. Электр тармоқлари янгиланди. Барча ички кўчаларимизгача асфальтлаштирилди. Шаҳрисабз шаҳридан келадиган автомобиль йўли капитал таъмирланди. Электр тармоқлари янгиланди. Йирик-йирик меҳмонхоналар қуриляпти. Яна қўшимча уй меҳмонхоналари ташкил қилиняпти. “Мега МООLL” катта савдо маркази битай деб қолди. “Ҳисорак” сув омборига катерлар қатнови йўлга қўйилди. Биз бундан хурсандмиз. Маҳалламиз ихчам ва замонавий шаҳарчага, ҳақиқий туризм марказига айланмоқда. 

Қолаверса, туризм нафақат мамлакат иқтисодиёти учун сердаромад соҳа, маҳаллий аҳоли учун янги иш ўринлари яратиши билан бирга бир нечта турдош соҳаларнинг ривожланишига ҳам сабаб бўлади. Хусусан, савдо-сотиқ, турли хизматлар кўрсатиш ривожланади. 

Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, ювиш, маҳаллий овқатлар пишириб сотиш орқали ҳам аҳолининг даромадлари ортишига эришилади. – дейди Мираки маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Нурбек Холмуродов. – Кимдир қурт, кимдир Шаҳрисабзнинг патирларини тайёрлаб сотиши мумкин. Яна бирови отда сайр этишни йўлга қўйса, бошқаси қушлардан кичиккина саёҳат манзилини ташкил этиши мумкин. Қолаверса, туманимизда ер бонитети юқори бўлганлиги, суви ширинлиги боис мева-сабзавотларнинг таъми ҳам бошқача бўлади. Сайёҳлар оқимининг ортиши қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ривожланишига олиб келади. 

Дарвоқе, юртимизда кейинги йилларда агротуризм ибораси ҳам тез-тез қўлланила бошланди. Хусусан, Паркент, Бўстонлиқ ва Зоминда бўлгани каби Шаҳрисабз туманида ҳам туризмнинг ушбу йўналишини ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида “Улоч” МФЙдаги лалми майдонларда 500 гектар ер ўзлаштирилиб, боғ ва узумзорлар ташкил этиш бошланди. 

– Бу ерда минг тонналик совиткич, меҳмонхона, ресторанлар ва чорва комплекси қурилмоқда, – дейди Товар-хомашё биржаси Қашқадарё филиали раҳбари Бекзод Қурбонов. – Ушбу лойиҳага Иқтисодиёт ва молия вазирлиги кўмагида Германия ҳамкорлик ташкилоти (ГИЗ)нинг 700 минг евро гранти ҳамда вилоят ҳокимлиги бюджетидан 4,8 миллиард сўм маблағ ажратилиб, 13 километрлик қувурлар ўрнатилди ва сув чиқарилди. Айни пайтда сув тежовчи технологиялари жорий қилинмоқда. Қолаверса, Республика товар хомашё биржаси томонидан боғ барпо қилиш ишларига 50 миллиард сўм маблағ йўналтирилган. Ҳозиргача соҳада юқори тажрибага эга бўлган Фарғона вилояти боғбонлари жалб қилиниб, жами 120 гектар ер майдонида, шундан 60 гектарда экспортбоп узум навлари, 60 гектарида мевали боғзор ташкил қилинди. Ташкил қилинган узумзорларда бетон устун “шпалер” ўрнатиш ишлари олиб борилди. Лойиҳа амалга оширилиши натижасида минг нафар доимий ва 3 минг нафар мавсумий иш ўрни яратилади. Ҳудудда 7 минг 500 тонна маҳсулот етиштирилиб, йилига 2,5 миллион доллар экспорт қилиш имконияти яратилади.

Бундан ташқари туризм йўналишидаги йирик лойиҳалардан бири – Ғелон ва Сарчашма қишлоқлари оралиғида умуммавсумий тоғ-чанғи комплексини барпо этиш ишлари бошланди. Россиялик инвесторлар – “Казанские канатные дороги” ва “Сноу сервис” МЧЖлар таъсисчилигидаги ушбу лойиҳа ишга тушса, янги 150 та иш ўрни яратилади. Қолаверса, Марказий Осиёда ягона тоғ-чанғи курорти ташкил этилади. 

– Майдони 2,9 минг гектар бўлган ушбу мажмуа босқичма-босқич барпо этилади, – дейди Шаҳрисабз тумани ҳокимининг ўринбосари Темур Амирқулов. – 1-босқичда – 5,9 километр гондолали дор йўли, 4 та тоғ-чанғи йўли, 35 та вилла, 1 та ташриф маркази, 4 юлдузли меҳмонхона, 5 қаватли автотураргоҳ, ресторан, вертолёт майдончаси, болалар шаҳарчаси ва дарё бўйлаб йўлакчалар қурилади. 2- ва 3-босқичларда – 3,8 километр ўриндиқли ва 2,9 километр гондолалидор йўли, 21 та тоғ-чанғи йўли, 3,4 ва 5 юлдузли 3 та меҳмонхона, 2 та ресторан, 75 та вилла, кузатув минораси, зиплайн, родельбан ва скайпарклардан иборат аттракционлар барпо этилиши кўзда тутилган. Мажмуа қуриб битказилгач, бир пайтнинг ўзида 7 минг сайёҳни қабул қилиш имкониятига эга бўлади. Ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 300 миллион АҚШ долларини ташкил этади. 

Қолаверса, туризм лойиҳаларига параллел тарзда Ҳисорак сув омбори негизида “Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан 79 миллион доллар хорижий кредит ҳисобига қуввати соатига 24 МВт бўлган 4 та – Тамшуш, Чаппасув, Равот ва Ҳисоракмикро ГЭСлари барпо этилмоқда. 

Лойиҳа қурилиши Хитойнинг “CHINA NATIONAL ELECTRIC ENGINEERING” CO., LTD компанияси томонидан амалга оширилиб, ҳозиргача 28 миллион АҚШ долларлик хорижий кредитлар ўзлаштирилди. Лойиҳалар ишга туширилиши натижасида 400 та иш ўрни яратилади. Ишлаб чиқарилган электр энергия эса туризм манзилларига йўналтирилиши режалаштирилган. 

Қолаверса, республика бюджетидан 81,7 миллиард сўм маблағ йўналтирилиб,  носоз бўлган 126 километр йўлда жорий ва капитал таъмирлаш ишлари олиб борилди. Олис тоғли Ғелон ва Сарчашма қишлоқларига олиб борувчи Мираки – Ҳисорак, Ҳисорак – Ғелон, Ҳисорак – Сарчашма автомобиль йўлларига асфальт қопламаси ётқизилди. Бу эса ушбу қишлоқларга сайёҳлар оқимининг ошишига олиб келди. Натижада Ғелонда кунига 500 нафардан 700 нафаргача маҳаллий ва хорижий сайёҳлар ташриф буюрди. Қишлоқда эса тадбиркорлар томонидан 5 та хостел, 11 та уй меҳмонхонаси, 30 га яқин дам олиш масканлари барпо этилди. 

Дарҳақиқат, туризм энг тез даромад келтирувчи соҳа ҳисобланади. Шаҳрисабз туманида ҳам амалга оширилаётган кенг кўламли қурилиш-бунёдкорлик ишлари ўз самарасини беради, албатта. Ҳудуд хорижий ва маҳаллий сайёҳлар учун шонли тарихимиз ҳамда порлоқ келажагимиз туташган нуқта сифатида ўзгача таассурот уйғотса, ажабмас. Қолаверса, бу туман аҳолисининг бандлиги, даромад манбалари ошишига ҳам сезиларли таъсир қилади. Бир сўз билан айтганда қишлоқлардан таркиб топган Шаҳрисабз тумани замонавий қиёфа касб этиб боради. 

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туризм – энг тез даромад келтирувчи соҳа