Туристик ташкилотлар учун инфотур
Пойтахтимиздаги Гулбозор маҳалласида соҳада фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари учун инфотур ва маҳорат дарслари бўлиб ўтди.
Унда иштирокчиларга миллий-этник кўриниш, ишлаб чиқариш ва ҳунармандчилик устахоналарининг жозибаси ҳамда тарихи ҳақида маълумотлар тақдим этилди. Шу билан бирга, тадбиркорлар учун маҳорат дарслари ташкил этилди.



Маҳаллага ташриф буюрган хорижий меҳмонларга новвойчилик, кулолчилик борасида кўргазмали дарслар ўтилди ҳамда келажакда тадбиркорлар ўз фаолиятида марказнинг кўп тармоқли имкониятидан фойдаланишларига келишиб олинди.
Гулноза Бобоева,
ЎзА